Latest news

16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  10 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1

ЛегионерУз. Отабек Шукуровнинг қадами “Шаржа”га ёқди. Рашидовга-чи, “Ал-Жазира” ёқяптими? News

ЛегионерУз. Отабек Шукуровнинг қадами “Шаржа”га ёқди. Рашидовга-чи, “Ал-Жазира” ёқяптими?

Амирлик чемпионатида навбатдаги “ўзбек дербиси” бўлиб ўтди ва унда Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган “Шаржа” клуби Игорь Сергеевнинг “Ал-Дафра” клубини таслим қилди — 2:0.

Sharjah Cultural Club

Welliton - 48', Hasan Al Hammadi - 90'

Arabian Gulf League . Round 13

22/01/2018, 18:10

0
:
2
Finished

Al-Dhafra

45'
90'
21'  Muhain Khalifa Mukhain
26'  Al Hussain Saleh
48'  Welliton
48'  Vander
66'  Lulinha (Suhail Al Mansoori)
79'  Saif Rashid Nasir (Yousif Saeed Juma)
89'  Welliton (Mohamed Ibrahim)
90'  Hasan Al Hammadi
65'  Yaser Al Juneibi (Abdullah Alseiari)
75'  Saeed Al Kathiri (Abdulla Al Jaberi)
81'  Sultan Al Shamsi (Ali Ibrahim)

Томонларнинг биринчи давра ўйинида “Ал-Дафра” худди шу ҳисобда устун келганди. Бироқ айни пайтда жамоа лигада сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Македониялик мутахассис бошчилик қилаётган клуб ихтиёрида вазиятни ўнглаш учун яна 9 та тур бор.

Сергеев айтилгани каби “ўзбек дербиси”да қайдномага киритилмади. Унда кичик жароҳат бор. Шу ўринда Шукуров ва Сергеев масаласидаги фарқли томонга эътибор қаратишни истардим. Игорь жамоаси билан ярим йиллик шартнома тузди, яъни, мавсум охирида эркин агентга айланади. Бу нима дегани? У баҳордаёқ катта эҳтимол билан “Ал-Дафра”дан хайрлашади. Яъни, бу вақтинча қўним жойидек кўринади.

Айни пайтда Сергеевнинг агентлари унга янги клуб излаш ишлари билан банд бўлса, ажабланмайман. Ҳужумчи “Пахтакор”дан кетгач, Ўзбекистонда қола олмасди. Унга хорижий вариантлар нисбатан қизиқ экани тушунарли. Аммо таклифда ҳам гап кўп. Айтайлик, Сергеевни исталганча реклама қилиш учун имконият бор. Чунки яқин-яқингача Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлиб ўйнаган. Бироқ айни пайтда Игорь “Ал-Дафра” учун борини беради, деб ўйламайман. Профессионал сифатида ҳар бир ўйинда астойдил югуриши турган гап. Бироқ бу клуб дарди билан яшамоқда дегани эмас.

Шукуровда эса вазият бошқача. Уни клубнинг ўзи яхши таклиф билан чақирди. Ўз навбатида футболчи ҳам қимматли нарсаларидан воз кечишга мажбур бўлдики, ҳаммаси “Шаржа”ни кўтариш учун ва клубида асосий фигуралардан бирига айланиб олиш учун. Кечаги ғалабасига қадар ҳам “Шаржа” Шукуров 90 дақиқадан ўйнаган 2 та ўйинда зафар қучганди. Аввалига осон бўлмаган рақиб “Ан-Наср” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган шаржаликлар, кейин Президент Кубогида Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман”ни 2:0 ҳисобида таслим этишди. Энди эса чемпионат доирасида Сергеев клуби ишончли ҳисоб билан мағлуб этилди.

Сардор Рашидов

Кўринишидан Рашидовнинг “Ал-Жазира” билан ишларида тушунмовчиликлар кўп. Жамоанинг голландиялик бош мураббийи БАА Суперкубоги ўйинида ҳам Рашидовга имконият бермади. Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини-ку, айтмаса ҳам бўлади.

Ҳозирча футболчининг ўзи бу борада аниқ бир нарса деяётгани йўқ. Шундай вақтлар бўладики, муаммолар ҳақида гапиришни ҳам истамай қоласан. Балки мураббий кетса, ҳаммаси жойига тушар, балки Рашидовнинг ўзи “Ал-Жазира”ни тарк этиши керакдир, ким билади... Мана шундай пайтда Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Рашидовга икки марта қўнғироқ қилгани ва битта клубда ўйнашни таклиф қилгани ёдга тушади. Ҳозир “Ал-Айн” лигада пешқадам, улар яқиндагина Аҳмад Ҳалилни ҳам қўлга киритишди.

Championat.asia статистикаси

Author :
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика