Latest news

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  2 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  158 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин News

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин

БАА Про-Лигасида 14-тур беллашувларига якун ясалди. Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган ва шу йил элитага қадам қўйган “Ажман” клуби бунда 5-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа мазкур турда “Дибба Ал-Фужайраҳ” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Ҳайдаровда сариқ карточкалар сони 3 тага етгани сабаб, у жамоадошларига ёрдам бера олмади ва ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келди. 

Ajman

Saoud Faraj Marzouq - 24', Bakary Kone - 68'

Arabian Gulf League . Round 14

29/01/2018, 18:15

1
:
2
Finished

Dibba Al Fujairah

Diogo Acosta - 66'

45'
90'
24'  Saoud Faraj Marzouq
24'  Hassan Zahran
52'  Hassan Zahran
61'  Saoud Faraj Marzouq (Waleed Khaled)
64'  Bakary Kone
68'  Bakary Kone
77'  Waleed Khaled
88'  Mohammed Hilal Khalifa (Rashid Malullah)
90'  Mohamed Ahmed Al Antaly (Khalifa Abdulla)
30'  Waleed Ahmed Hassan (Hmaid Rabei)
53'  Hmaid Rabei
66'  Diogo Acosta
74'  Ahmed Mohammed (Ahmed Rashed Ali)
86'  Yassine Al Bakheet (Sanad Ali)
90'  Saeed Mohammed Al Naqbi

Сардор Рашидов

“Ал-Жазира”га катта мақсадларда етиб борган Сардор Рашидов жамоани тарк этган кўринади. Айни пайтда футболчининг ўзи бу саволга конкрет жавоб қайтарганича йўқ. Шунга қарамай, ОАВ Рашидовнинг “Ал-Жазира”ни тарк этгани борасида маълумотлар чиқиб улгурди.

Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллаб турган “Ренн” футбол клубини Сабри Лямуши бошқариб боради. Мазкур мутахассис 1 йил аввал Сардор Рашидовга Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида устозлик қилганди. Айни пайтда Лямуши Рашидовни Францияга олиб келишга қарши эмас ва бу хабарни футболчининг ўзи ҳам инкор этмади. Сардорнинг аниқлик киритишича, агар барчаси муваффақиятли ўтса, “Ренн” Рашидовни ўзига чорлаши мумкин. Мураббий ва футболчининг телефондаги суҳбатига кўра, трансфер ойнаси якунига қадар бу ишни амалга оширишнинг имкони йўқ, вақт жуда кам қолган. Шу боисдан ҳам иш ёзда амалга ошиши катта эҳтимол.

Кеча “Жазира” футболчилари чемпионатдаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Амалдаги чемпионда ишлар жойида эмас. Яқиндагина Аҳмад Ҳалил “Жазира”ни тарк этиб, Умар Абдулраҳмон тўп сурадиган “Ал-Айн” сафига бориб қўшилганди. Шунингдек, Лассана Диарра ҳам кетиб улгурди. Кўринишидан, Рашидов ҳам “Ал-Жазира” билан хайрлашган. Бироқ Сардорнинг ўзи бу борада аниқ гап айтганича йўқ. Аниқ томони, у кечаги ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган.

Al-Nasr SC

Marcelo Cirino - 6'

Arabian Gulf League . Round 14

29/01/2018, 21:00

0
:
1
Finished

Al-Jazira

45'
90'
6'  Marcelo Cirino
6'  Salem Saleh
13'  Khalid Jalal
46'  Salem Saleh (Ibrahim Abbas Leshkari)
70'  Mahmoud Al Hammadi
72'  Ali Hussain
82'  Ahmad Mohamed Shambieh
88'  Joan Oumari
90'  Ibrahim Abbas Leshkari (Masoud Sulaiman Ahmed)
33'  Mohamed Jamal
40'  Mohamed Jamal (Khalifa Al Hammadi)
59'  Harib Al Saadi (Khalfan Mubarak)

Рашидов борасида аниқ бир гап айтиш учун бироз вақт керак бўлади. У ўзининг кучига ишонади, бироқ танлаган жамоаси унинг ишончини оқлай олмади. Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан ташқари ҳам Сардор ва “Ал-Жазира” ўртасидаги келишувларнинг айрим бандларида ваъдалар бажарилмаган. Бу эса икки томон келишувига кўра, амалдаги шартнома тугатилишига замин ҳозирлаши мумкин.

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатида тўп суриш ўзбекистонлик футболчилардан оз вақтга бўлса-да Илёс Зейтуллаевга насиб қилган. Ёзда Рашидов бу борада иккинчи ўйинчига айланиши мумкин (Питер Одемвингени ҳисобга олмаганда). Аммо олдинда ёзгача етиб олиш миссияси турибди. Бу вақт давомида Сардор формасини ушлаб туриш учун ҳам қайсидир клуб сафига бориб қўшилиши мумкин. Агентлари бу масалага ойдинлик киритса, Рашидовнинг ўзидан бор ҳақиқатни билиб оламиз. 

Championat.asia статистикаси

Author :
Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика