Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

ЛегионерУз. 5 тур давом этган муваффақиятсизликдан кейин Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси зафар қучди News

ЛегионерУз. 5 тур давом этган муваффақиятсизликдан кейин Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси зафар қучди

Қатар Юлдузлар Лигасининг 14-тур беллашувлари старт олди ва у ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган клубга омад келтирди.

“Ас-Сайлия” мавсумни яхши бошлаган бўлса-да, кейинроқ омадсизлик гирдобига тушиб қолди. Кетма-кет 5 тур давомида тунислик Сами Трабелси бошқараётган жамоа ғолиб чиқа олмади. Айниқса, сўнгги турда Хави тўп сурадиган “Ас-Садд”нинг 6 та гол уриши, ҳаммасидан ўтиб тушди.

Абдухолиқов айтганидек, душанба куни натижа жиддий таҳлил қилиб чиқилган. Кеча — 26 январь куни “Ас-Сайлия” турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган “Ал-Марҳия” клубини қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Al-Sailiya

Qatar Stars League . Round 14

26/01/2018, 18:30

1
:
4
Finished

Al Markhiya

45'
90'

Мазкур рақибдан “Ас-Сайлия” максимум очко ишлаб олди. Томонларнинг биринчи давра ўйинида 5:2 ҳисоби қайд этилганди. Навбатдаги турни “Ас-Сайлия” футболчилари “Ал-Ҳарайтият” клубига қарши ўтказади. Демак, 1 февраль куни Қатарда “ўзбек дербиси”га гувоҳ бўламиз.

Championat.asia статистикаси

Абдухолиқов кечаги беллашувнинг 93-дақиқасида бошқа бир футболчига алмаштирилди. Бу шунчаки ўйин вақтини чўзиш учун амалга оширилган ўзгаришдек кўринади. Бироқ 3 та гол фарқи билан олдинда бораётган жамоага вақтни чўзиш нега керак бўлганини тушуниш қийин.

Абдухолиқов “Ас-Сайлия” сафига ўтган мавсумнинг ярмида борган бўлиб, 1,5 йиллик шартнома тузганди. Ўша мавсум у майдонда жами 900 дақиқа ўйнади ва 7 та гол урди. Бу йил эса дақиқалари сони мингдан ошиб кетди, голлар сони яна 7 та.

Кеча 90 дақиқа тўп сурганидан келиб чиқилса, футболчи жамоасига фойда келтирган. Ахир “Ас-Сайлия” сермаҳсул ўйин кўрсатди. Ҳозир битта савол бор: “Ас-Сайлия” Абдухолиқовга янги шартнома таклиф қиладими ёки йўқ? Айни пайтда клуб раҳбарият талаб қилган ўринни эгаллаб турибди. Гол уриш борасида ўзбекистонлик ҳужумчи 10 та тўп киритган жамоадоши Вагнер Рибейродан кейин иккинчи бўлиб турибди.

Санжар Турсунов 

Бугун Турсунов жамоасида юқорироқ ўринга кўтарилиб олиш учун имконият бор. Бунинг учун “Ал-Хор” таслим этилиши керак. Бу “Ал-Ҳарайтият”ни турнир жадвалида 7-ўринга олиб чиқиши мумкин. Томонларнинг 1-давра ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Турсунов 84-дақиқада алмаштирилган, шундан кейингина жамоаси 90-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарганди.

Al-Khor

Qatar Stars League . Round 14

27/01/2018, 18:30

0
:
2
Finished

Al-Khuraitiat

45'
90'

Author :
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика