Latest news

15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  0 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  10 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3

Легионерлар: Жепаров ва Ҳайдаров ўз жамоалари сафида гол уришди News

Легионерлар: Жепаров ва Ҳайдаров ўз жамоалари сафида гол уришди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 2 ноябрь куни Россия Премьер-Лигаси 11-турида сафарда «Мордовия»га қарши ўйинда майдонга тушди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув «Мордовия»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз майдонида «темирйўлчилар» сафида «Динамо» клубига қарши Москва дербисида майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб 82 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда «Локомотив» «Динамо» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

УКРАИНА
1 ноябрь куни Украина Премьер-Лигасида ҳам 11-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов ушбу турда жамоаси сафида «Ильичевец» клубига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади. «Ворскла» майдонида ўтказилган учрашувда ҳисоб очилмаган - 0:0.

ХИТОЙ

2 ноябрь куни Хитой Суперлигасида сўнгги 30-тур тур ўйинлари ўтказилди ва чемпионат баҳслари якунига етди. Суперлига иштирокчиси «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сўнгги тур учрашувида сафарда «Ханжоу» клубига қарши майдонга тушди. 1:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Исмоилов 90 дақиқа тўп сурди. Маълумот ўрнида, «Чангчун Ятай» 16та жамоа иштиорок этадиган чемпионатда 12-ўринни эгаллади. «Гуанчжоу Эвергранд» клуби эса кетма-кет тўртинчи марта чемпионликни нишонлади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

1 ноябрь куни куни Жанубий Корея К-Лигасида 4-босқичининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.«Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Жеонгнам» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Эътиборлиси, 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда «Сеонгнам»нинг голига айнан Жепаров муаллифлик қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ўйиннинг 45-дақиқасида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган.

БАА
28 октябрь куни БАА Про-Лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Эмирейтс» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб ўз голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Ҳайдаров учрашувнинг 80-дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб якуний ҳисобни ўрнатди. Ўйин 3:2 ҳисобида «Аш Шабоб» ғалабаси билан якунига етган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика