Latest news

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Легионерлар. Машарипов ва Шукуров жамоаларида ғалабалар News

Легионерлар. Машарипов ва Шукуров жамоаларида ғалабалар

Саудия Арабистони чемпионати 14-турида “Ал Насср” ўз майдонида мусобақа аутсайдери “Ал Хазм”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Риёдликлар сафида Жалолиддин Машарипов ўйинни тўлиқ ўтказди ва 88-дақиқада огоҳлантирилди. У ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам муаввафақ бўлди, аммо ВАР қарорига кўра гол инобатга олинмади.

“Ал Насср” жадвалда 23 очко билан 4-ўринда бормоқда.

“Ал Насср” – “Ал Хазм” 2:1 (1:0, 1:1)

“МРСООЛ Парк” стадиони

Голлар: Ал Ғаним 14 – 1:0, Абубакар 52 – 2:0, Родригеш 57 – 2:1

БАА юқори дивизиони 11-турида “Шаржа” уйда “Банияс” устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган мезбонлар ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров 90+3-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Мажид Сурур майдонга тушурилди.

“Шаржа” мазкур муваффақиятдан кейин очколари сонини 19 тага етказиб олди ва турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди.

“Шаржа” – “Банияс” 3:0 (1:0, 2:0)

“Шаржа” стадиони

Голлар: Кайо 31 – 1:0, Рашид 48 – 2:0, Густаво 75 – 3:0.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика