Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Легионерлар. Бугун Йўлдошев, Ҳусанов, Ашурматов, Раҳмоналиев жамоалари ўйнайди, Эронда "ўзбек дербиси" бор News

Легионерлар. Бугун Йўлдошев, Ҳусанов, Ашурматов, Раҳмоналиев жамоалари ўйнайди, Эронда "ўзбек дербиси" бор

15 апрель куни бир нечта ўзбекистонлик легионерлар тўп тепадиган клублар иштирокида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади.

Беларусь

Ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр" Солигорск жамоаси Беларусь Олий лигаси 4-турида "Гомел"ни меҳмон қилади. 4- ва 11-ўрин эгалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Шунингдек, мазкур чемпионатда тўп тепадиган яна бир легионеримиз – Ўзбекистон U-20 термаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Амирбек Бакаевнинг "Энергетик-БГУ" клуби сафарда "Неман" билан баҳс юритади. Ўйин 22:00 да бошланиши режалаштирилган.  


Россия

Қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг "Нижний Новгород" жамоаси 23-тур доирасида Москвада "Динамо" билан баҳс юритади. 13-ўринда бораётган "Нижний Новгород"нинг ўйини 16:00 га белгиланган. 

Шунингдек, РПЛ доирасидаги яна бир баҳсда ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ўйнаётган "Торпедо" ўз уйида "Спартак" билан тўқнаш келади. Учрашув 21:00 да старт олади.

Бундан ташқари, МФЛда ҳам легионерларимиз иштирокида ўйинлар бор. Жумладан, ҳимоячи Рустам Ашурматов ва хавбек Умарали Раҳмоналиевнинг "Рубин" жамоаси 27-турда "Шинник" билан учрашади. Қозон клуби ўйини 18:00 да бошланади.

Бундан ташқари, Вагиз Галиулиннинг "Нефтехимик" клуби турнир аутсайдерларидан бири "Краснодар-2" билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 19:30 да бошланиши кутилмоқда.


Эрон 

Эрон Про-лигаси 26-турида "ўзбек дербиси" бўлиб ўтади. Унда ҳужумчи Шерзод Темировнинг "Пайкон" жамоаси ўз уйида Шароф Муҳитдинов тўп тепадиган "Санат Нафт" жамоасини меҳмон қилади. 13- ва 15-ўринни эгаллаб турган клублар ўртасидаги беллашув 21:00 га белгиланган. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика