Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Легионерлар: Аҳмедов ва Мусаев жамоалари ғалаба қозонди News

Легионерлар: Аҳмедов ва Мусаев жамоалари ғалаба қозонди

Дам олиш кунларида хорижда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоасининг бир неча аъзолари мамлакат чемпионатлари доирасидаги навбатдаги тур ўйинларида иштирок этишди.

Россия

Россия чемпионати 5-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган “Краснодар” жамоаси “Зенит” майдонига сафар қилиб, 3 очко билан қайтди. 0:2 ҳисоби билан якунланган ўйинда Сигурдсон (26-дақ.) ҳамда Лаборде (50-дақ.) голларга муаллифлик қилган. Бу голлар “Краснодар”га ўз тарихидаги “Зенит” устидан қозонилган илк ғалабасини таъминлади.

Одил Аҳмедов эса ушбу учрашувда 61-дақиқадан бошлаб ҳаракат қилган. У иккинчи гол муаллифи Лабордени алмаштирди.

Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси эса ушбу турда Грознийнинг “Терек” клубига қарши ўйнаб, дуранг натижа қайд этди. Ушбу учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очко билан кифояланишларига тўғри келди. Денисов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаб, учрашув сўнггига қадар ўйнади.

Украина

Украина чемпионатидаги Ўзбекистон терма жамоасининг ягона вакили Санжар Турсуновнинг “Ворскала” жамоаси чемпионатнинг 5-турида “Металлург” майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси бу ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эрон

Эрон чемпионатида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Фозил Фусаев тўп урадиган “Сепаҳон” клуби ўз майдонида “Персеполис”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Фозил захирадан 59-дақиқада майдонга тушди.

Хитой

Хитой чемпионатида 23-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг “Чангчун Ятай” жамоаси бу турда ўз майдонида “Тинажин Теда” жамаосини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Исмоилов ўйинни тўлиқ ўтказганини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, Жанубий Корея чемпионатида ҳам навбатдаги тур ўйинлари ўтказилган, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров фаолиятини давом этттираётган “Ульсан” клуби “Бусан”га қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса-да, ушбу ўйинда Сервер иштирок этмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика