Latest news

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  35 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  6 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  7 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5

Лазаревич матбуотдан норози бўлди News

Лазаревич матбуотдан норози бўлди

Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.

- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.

- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.

- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика