Франция чемпионати. "Ланс" мағлубиятга учради, Абдуқодир Ҳусанов 72 дақиқа ўйнади
17 sep 2023 02:04
News
Франция чемпионати. "Ланс" мағлубиятга учради, Абдуқодир Ҳусанов 72 дақиқа ўйнади
Lens |
Ligue 1 . Round 5 17/09/2023, 01:00 1
:
0
Finished
|
Metz Joel Asoro - 37' |
Stadium: Stade Bollaert-Delelis, 37988 spectators
Referee: Stephanie Frappart
Ланс – Метц 0:1 (0:1, 0:0)
"Болларт-Делелис"
Гол: 0:1 – 37 Асоро.
Ланс – Самба, Агиляр (Франковски, 63), Гради, Данзо, АБДУҚОДИР Ҳусанов (Диуф, 72), Мачадо (Мауасса, 63), Томассон, Фюльжени (Саид, 63), Абдул-Самед, Сотока, Ваи (Гилавоги, 73).
Метц – Укиджа, Куао, Эрей, Канде, Юдоль, Камара (Маига, 73), Ндорам, Сабали (Жан-Жак, 73), Ндюкиди, Эступиньян (Элизор, 62), Асоро (ван ден Керкхоф, 62).
Огоҳлантиришлар: Асоро (33), Канде (64), Ваи (64).
90. Учрашув якунланди!
90+3. Укиджа яна жамоасини голдан қутқариб қолди! Бу гал Сотоканинг зарбаси бартараф этилди.
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.
85. Зарба! Уэс Саиднинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.
79. Зарбааа! Фету Мауассанинг кучли зарбасидан еейин Укиджа навбатдаги сэйвини намойиш қилди!
72. Абдуқодир Ҳусанов захирага олинди, ўрнига Анди Диуф майдонга туширилди.
66. Ваи рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакам буни офсайд дея баҳолади.
63. "Ланс"да ҳам, адашмасам, учта ўзгариш бўлди, мураббий Ҳусановга ишонч билдиришда давом этади.
62. Меҳмонларда ўзгариш: гол урган ўйинчи майдонни тарк этди.
57. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.
52. Абдул Самеднинг узоқ масофадан тепган тўпига бироз аниқлик етишмади.
50. "Ланс" футболчилари ҳужумда фол ишлатди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди.
45. Ҳусановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳамюртимиз иккинчи қаватда ютиб чиқди, аммо рақибнинг бирйўла уч футболчиси билан тўқнашиб кетди.
44. Вахи! Окижа ижросида сейв!
42. Сотоканинг олисдан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.
37. ГОЛ! Асоро қанотдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.
33. Ҳусанов чап қанотдан олдинга бораётганди, рақиб футболчиси Асоро уни қўполлик билан тўхтатди ва огоҳлантирилди.
31. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олди, аммо якунига етишида оқсади.
26. Фужинининг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
23. Ҳусанов бошлаган ҳужум голга айланиши мумкин эди, аммо ҳужумчи эпчилроқ ҳаракат қила олмасдан, рақибга фол ишлатиб қўйди.
20. Ҳусанов рақибнинг қанотдан оширган ҳужумини баратараф этди.
Тўп назорати (%): 78-22
17. Вахининг зарбасини "Мец" посбони қайтарди. Бурчак зарбаси.
15. Ҳусановдан яна бир зарба! Бироз кучсиз чиқди. Ҳимоячимиз ҳозирча энг кўп зарба йўллаган футболчи бўлиб турибди.
14. Фулжини ҳакамга пас бергани учун ўйин тўхтатилди.
10. Хавли вазият! Фулжинининг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.
8. Қойил, Ҳусанов! Рақибдан тўпни олиб қўйиш билан бирга, уни гавдаси билан учириб юборди.
7. Ҳусанов қоида бузмаган ҳода рақибни тўхтатиб қолди.
Айтганча, бугунги учрашувни аёл ҳакам бошқармоқда.
6. Хавфли вазият! Қанотдан оширилган тўпни "Мец" ҳимоячиси баратарф этди, бурчак зарбаси.
4. Ҳамюртимиз рақибга тўпни бермади ва тўпни майдон ташқарисига кузатиб қўйди.
3. Ҳусановдан зарба! Окижа ўз ўрнида.
1. Учрашув бошланди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда, марказнинг чапроғида ҳаракат қилади.
Comments