Latest news

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  10 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  60 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади" News

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"

ЛаЛига ҳам Суперлиганинг ташкил қилинишига қарши бўлмоқда.

"ЛаЛига бўлаётган воқеликларга ўз муносабатини билдиради. Навбатдаги мавсумда ташкил қилинадиган Европа Суперлигаси мусобақаси қитъадаги футбол пирамидасини қулатади. Буни футбол рақобатига сунъий тарзда путур етказиш деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда футбол мухлислари ўз клубларининг қандай статусга эга бўлишидан қатъи назар юқори натижалар қайд этишини ва Европа футболида топ-даражага чиқишини ҳамда бошқа топ-клублар билан рақобатда бўлишини истайди.

Аммо ушбу мусобақада қатнашувчи 12 клуб мухлисларнинг ушбу орзулари амалга ошишига йўл қўймайди ва бошқа клубларнинг элита даражасига чиқишига тўсқинлик қилади.

Яратилаётган Европа Суперлигаси энг эгоистик ғоя бўлиб, супербойларни янада бой қилишга мўлжалланган. Бу эса ўйинларнинг савиясини тушириб юбориши билан бирга ЛаЛиганинг бугунги куни, эртаси, клублар ва бошқа барча тизимга жиддий таъсир ўтказади.

Биз барча йўлларни ишга солиб, муҳим инсонлар билан гаплашиб, ўзимизнинг футболдаги қизиқишларимизни ҳимоя қиламиз ва керакли чораларни кўрамиз", - дейилади ЛаЛига баёнотида.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика