Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   1 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  87 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади" News

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"

ЛаЛига ҳам Суперлиганинг ташкил қилинишига қарши бўлмоқда.

"ЛаЛига бўлаётган воқеликларга ўз муносабатини билдиради. Навбатдаги мавсумда ташкил қилинадиган Европа Суперлигаси мусобақаси қитъадаги футбол пирамидасини қулатади. Буни футбол рақобатига сунъий тарзда путур етказиш деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда футбол мухлислари ўз клубларининг қандай статусга эга бўлишидан қатъи назар юқори натижалар қайд этишини ва Европа футболида топ-даражага чиқишини ҳамда бошқа топ-клублар билан рақобатда бўлишини истайди.

Аммо ушбу мусобақада қатнашувчи 12 клуб мухлисларнинг ушбу орзулари амалга ошишига йўл қўймайди ва бошқа клубларнинг элита даражасига чиқишига тўсқинлик қилади.

Яратилаётган Европа Суперлигаси энг эгоистик ғоя бўлиб, супербойларни янада бой қилишга мўлжалланган. Бу эса ўйинларнинг савиясини тушириб юбориши билан бирга ЛаЛиганинг бугунги куни, эртаси, клублар ва бошқа барча тизимга жиддий таъсир ўтказади.

Биз барча йўлларни ишга солиб, муҳим инсонлар билан гаплашиб, ўзимизнинг футболдаги қизиқишларимизни ҳимоя қиламиз ва керакли чораларни кўрамиз", - дейилади ЛаЛига баёнотида.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика