Latest news

07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  0 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  2 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  5 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  4 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди News

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс, яъни "эль класико" номи билан машҳур учрашув якунига етди.


Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйинниг 53-дақиқасида "Барселона" жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Неймар томонидан ошириб берилган тўпни Луис Суарес боши билан дарвозага жойлади ва ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Шундан сўнг "Барселона" учрашувда ташаббус билан ўйнади. Каталонияликлар ўйин давомида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Хусусан Неймар ва Мессида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келганди. Аммо "Барселона" ҳужумчилари ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.

Учрашувнинг охирги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада "Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лука Модрич томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Рамос боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг "Барселона" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишга ҳам яқин келганди. Аммо Каземиро "Реал"ни жуда қийин паллада жонига оро кирди. Айнан ушбу футболчи дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ушбу "эль класико" муроса билан якун топди.

Испания чемпионати, 14-тур. Турнир жадвали.

Барселона – Реал Мадрид 1:1

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

«Камп Ноу»

Голлар: Луис Суарес (53), Серхио Рамос (90)

Барселона
– тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.

Реал Мадрид
– Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар
: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика