Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  110 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Ла Лига. Турли хил бўлимлар ва "Реал Мадрид" "Атлетико"га етиб олди News

Ла Лига. Турли хил бўлимлар ва "Реал Мадрид" "Атлетико"га етиб олди

Испания чемпионатининг 14-тур доирасида "Эйбар" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Эйбар" – "Реал Мадрид" 1:3
"Ипуруа" стадиони
Голлар
: 0:1 – 6 Бензема, 0:2 – 13 Модрич, 1:2 – 28 Кике Гарсия, 1:3 – 90 Васкес.

"Эйбар" – Дмитрович, Бигас, Арбилья, Родригес, Посо, Диоп (Альварес, 82), Инуи (Леон, 72), Экспосито, Хиль, Кике Гарсия (Арьеталеанисбеаскоа, 83), Муто.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Варан, Менди, Модрич (Вальверде, 72), Кроос, Васкес, Каземиро, Родриго (Асенсио, 72), Бензема.

Огоҳлантириш: Арбилья (43).


Eibar

Kike Garcia - 28'

LaLiga . Round 14

21/12/2020, 00:00

3
:
1
Finished

Real Madrid

Karim Benzema - 6', Luka Modric - 13', Lucas Vazquez - 90'

Stadium: Municipal de Ipurua, 0 spectators

Referee: Jose Munuera

45'
90'
28'  Kike Garcia
28'  Kevin Rodrigues
43'  Anaitz Arbilla
72'  Takashi Inui (Pedro Leon)
82'  Pape Kouli Diop (Sergio Alvarez)
83'  Kike Garcia (Unai Arietaleanizbeaskoa)
6'  Karim Benzema
6'  Rodrygo
13'  Luka Modric
13'  Karim Benzema
72'  Luka Modric (Federico Valverde)
72'  Rodrygo (Marco Asensio)
90'  Lucas Vazquez
90'  Karim Benzema


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг!


Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, "Реал Мадрид" оғир ўйинда ғалабани қўлдан чиқармади. Дастлабки бўлимда рақибдан яхшироқ кўринган ва қатор вазиятларни кўкка совурган "Реал" иккинчи таймда анча тер тўкди, лекин чидаб берди ва охирида яна битта гол уриб, классда фарқ катта эканлигини исботлаб қўйди. 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Лукас Васкес Карим Бенземанинг узатмасидан кейин ўйинга нуқта қўйди - 1:3! 

90+1-дақиқа. Педро Бигас деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин уни охиргача қувиб келган Рамос тўп йўлига тўғаноқ бўлди ҳамда жамоасини қутқарди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Каземиронинг узатмасидан кейин тўпни эгаллаб олган Асенсио ўйиндан ташқари ҳолатда. 

87-дақиқа. "Реал" футболчилари прессинг эвазига тўпни олиб қўйишди. 

Ҳа, азизлар "Реал" ўзи шунақа, кучлироқ рақиблар ("Севилья", "Боруссия М" ва "Атлетико") билан учрашувда ишончли ўйин кўрсатиб, хотиржам ғалабани қўлга киритиши ва кетидан "Эйбар" билан сўнгги дақиқаларгача мухлисларини ҳавотирда ушлаб туриши ҳеч гап эмас.  

85-дақиқа. "Эйбар" ҳеч бўлмаса дурангдан умидини узмаган ва ҳужумга ўтишга, дарвоза томон йўл топишга уринмоқда. 

82-дақиқа. Ўзгариш! "Эйбар" таркибида гол урган Энрике Гарсия ва Папе Диоп майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Серхио Альварес Диас ва Унаи Ариеталеанизбеаскоа ўйинга қўшилди. 

81-дақиқа. Ҳакам "VAR"га қулоқ тутди. Тўп жарима майдони ичида Серхио Рамоснинг қўлига теккани туфайли пенальти белгилаш ёки ўйинни давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. "VAR"нинг қарори - "No penalty".  

80-дақиқа. Ҳар икки жамоа футболчилари ижросидаги хатолар кетма-кетлигидан кейин "Эйбар" футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, лекин Рамос хавфни бартараф этди. 

77-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Рақиб қарши ҳужумга чиқиб кетаётганида Дани Карвахаль ўйин қоидасини бузди.  

76-дақиқа. Карвахалга нисбатан қоида бузилди ва футболчилар нафас ростлаб олиш имкониятига эга бўлишмоқда. 

74-дақиқа. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Кўпчилик Рамос уни амалга оширади деб турганда Марко Асенсио чап оёғида зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.  

"Эйбар" сафида Такаши Инуи ўрнини Педро Леонга бўшатиб берди. 

72-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Асенсио, Модрич ўрнига Вальверде ўйинга қўшилди! 

71-дақиқа. Гарсия қанотда бир амаллаб узатма амалга оширишга имкон топди, Муто тўп учун курашда Варанни ортда қолдирди, лекин зарбага аниқлик етишмади. Акс ҳолда анча жиддий вазият юзага келиши мумкин эди. 

68-дақиқа. Кроосдан тўпни қабул қилиб олган Родриго қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

67-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми анча узоқ давом этди, Рамос ҳужум марказига борди, лекин тўпни унгача етказишнинг иложи бўлмади. 

64-дақиқа. Мендининг хатосини Каземиро тўғрилашга эришди, мезбонлар эса бу вазиятда бразилиялик футболчи хавфли ҳаракат қилганини ҳакамга уқтиришга уринишди, аммо бефойда. 

62-дақиқа. Родригонинг зарбасидан кейин тўп "Эйбар" футболчисига бориб тушди, қарши ҳужумда рақиб билан бирга-бир қолиб кетган Менди тезлиги эвазига тўпни майдондан чиқари юборди.    

61-дақиқа. Карвахаль қанотдан катта тезликда ҳужумга тўп билан етиб келди, жарима майдонига кириб бориб, узатмани амалга оширди, лекин рақиб футболчиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси. 

60-дақиқа. Йосинори Муто жарима майдонига яқин нуқтадан зарба йўллади, лекин ноаниқ.

59-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 43% - 57% "Реал Мадрид" фойдасига. 

58-дақиқа. "Эйбар"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Ўз навбатида "Реал" ҳам қарши ҳужумга чиқиб кетишда хатога йўл қўйди. 

57-дақиқа. Бензема қанотда пайдо бўлиб, тўпни эгаллаб олганди, яна оффсайд...

55-дақиқа. Папе Диоп кутилмаганда зарба йўллаб, Куртуани текшириб кўрди, Тибо тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

54-дақиқа. "Реал" прессингдан чўчимаяпти ва аксинча, бу орқали рақибни жисмонан толиқиши учун замин яратмоқда.  

52-дақиқа. Ўнг қанотда бошланиб, чап қанотдан давом эттирилган ҳужум Родригонинг зарбаси билан якунланди, лекин тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. Бурчак тўпи кейин Бензема ҳимоячилар билан курашда тўпни ўзига бўйсундира олмади.  

51-дақиқа. "Эйбар" бир нечта футболчиси билан рақибни ҳимоядалигидаёқ тақиб остига олмоқда. 

49-дақиқа. Брайан Хиль чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин ундан тўпни олиб қўйишди, кейин эса Бенземага нисбатан қўполлик ишлатилди.  

47-дақиқа. Рамос кутилмаганда ҳимоячилар эътиборсиз қолдирган Карим Бенземани тўп билан таъминлади, франциялик футболчи тўпни тўхтатди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ. Қўшимчасига, ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.  

46-дақиқа"Эйбар" ҳужум ўтишга уринмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

Ҳакам бурчак зарбасини амалга ошириш имконини берди, лекин "қаймоқранглилар" ундан наф чиқара олишмади.  

45+1-дақиқа. Лукас Васкес қулай вазиятга чиқиб кетаётганини кўрган дарвозабон уни қарши олди, испаниялик футболчи зарба бериб улгурди, лекин ҳимоячи тўпни бўш қолган дарвозага бориб тушмаслигини таъминлади. 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди!

45-дақиқа. "Эйбар" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Узатмадан кейин тўп Мендига тегиб ҳавога кўтарилди ва Тибо Куртуа уни осонлик билан эгаллаб олди. 

44-дақиқа. Зарбани Серхио Рамос амалга оширди, унинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди.  

43-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич жарима майдонига тўп билан кириб кетаётган бир паллада Анаиц Арбилья қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилди. 

41-дақиқа. "Реал" бир марта ҳимоя чизиғида тўпни олиб юриб, хато туфайли гол қўйиб юборганига қарамай, шу ишни давом эттирмоқда. Бундан шу нарса аён бўладики, шундай ўйин бош мураббий томонидан талаб қилинган. 

39-дақиқа. "Эйбар" чап қанотидан яна бир хавфли ҳужум ташкил этилди, сўнгги зарбани Муто берганди, лекин тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтадан бироз юқоридан ўтиб кетди.   

36-дақиқа. ГООООЛ! Бензема яна гол урди, лекин такрорий лавҳада ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди. 

35-дақиқа. Муто қулай вазиятда тўпни қабул қилишига Куртуа йўл қўймади. 

33-дақиқа. Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.  

31-дақиқа. Учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолди ва бир қизиқ жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз: "Эйбар"нинг ҳужумдаги вакиллари, жумладан марказий ҳужумда пайдо бўлаётган Гарсия ва Муто ҳаводан келаётган тўп учун курашда Рамос ва Варанни енгмоқда. Аксарият ҳолларда улар "иккични қаватдаги" курашда ғолиб чиқиб, тўпни шерикларига ташлаб бермоқда. 

29-дақиқа. Голдан руҳланган мезбонлар яна ҳужумга ташланмоқда. 

28-дақиқа. ГОООООООЛ! Энрике Гарсия орадаги фарқни қисқартирди! Лукас Васкес қанотдан тўпни олдириб қўйди, "Эйбар" футболчилари тезда ҳужумга ўтишди ва Энрике Гарсия ажойиб зарба билан Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 

27-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.   

24-дақиқа. Бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширди, лекин хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди. Қизиғи, "Реал" футболчилари бу ҳужум давомида жуда ҳам бемалол ҳаракат қилишди. Аввалига Модрич тўпни ўзида кўп сақлаб қолиб, фурсатни бой берган бўлса, кейин Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди.   

23-дақиқа. "Эйбар" ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Алехандро Посо жарима майдони ичига узатма амалга оширилди, лекин Куртуа ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.  

22-дақиқа. Ўзидан гавдалироқ ҳимоячи билан охиргача курашганига қарамай Родриго тўпни эгаллаб ололмади. 

20-дақиқа. Жарима майдончасига яқин ҳудудда қоида бузилди. Мезбонлар зарба учун нисбатан қулай имкониятга эга бўлдилар, аммо кучли зарбадан кейин тўп мўлжалдан анча юқорилаб кетди.   

17-дақиқа. Биринчи голдан кейин иштиёқ билан олдинга ўтишга уринган "Эйбар", иккинчи голдан кейин аксинча, ўзига келиб олиш учун ўйин темпини бироз туширмоқчидек.   

15-дақиқа. Ҳа, "Эйбар" жамоасига бефарқ бўлмаганлар ва "Реал Мадрид"га "жон куйдирадиганлар" ўйин бундай бошланишини кутмаган бўлсалар ажаб эмас. 

13-дақиқа. ГОООООЛ! Лука Модрич! Бенземадан голли узатма. Қайсидир палла узилиб қолгандек туюлган ҳужумни Васкес ва Бензема давом эттира олишди, сўнгра Карим ҳимоячини алдамчи ҳаракатлари билан чалғитиб, дарвоза тўғрисида рақиблар эътиборидан четда қолган Лукага узатмани амалга оширди ва Лукита ажойиб зарба билан орадаги фарқни оширди.   

12-дақиқа. "Эйбар" яна олдинга ўтишга уринди, сўнгра прессингдан умид 

10-дақиқа. Тезкор гол уриб олган "Реал" тўхташ ниятида эмас. Зидан шогирдлари тўп назоратини ўз қўлига олиш пайида.   

8-дақиқа. Модричнинг фаоллиги эвазига кескин қарши ҳужум ташкил этилди. Лекин хорватияликнинг охирги пасидан сўнг Васкес тўпни кутмагани сезилиб қолди ҳамда ҳужум самарасиз кетди.

6-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни очди! Сўнгги учрашувларда анча яхши ўхшаётган услуб қўлланилди. Бу сафар Родриго чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончаси марказига яқин жойдаги Каримга ажойиб узатмани амалга оширди, Бензема тўпни биринчи ҳаракатда тўхтатиб, иккинчиси билан зарба йўллади ва ўзининг туғилган кунига гол "совға қилди".   

4-дақиқа. Илк дақиқаларда кучга тўла "Эйбар" футболчилари тўп учун курашда анча фаол, аммо уларнинг жисмоний ҳолати ўйин сўнггигача шу йўсинда ҳаракат қилишга етармикин? Кўрамиз. 

3-дақиқа. Рамос тўпни Куртуага қолдиришда тўпга бироз секинроқ зарба бергандек эди, лекин Тибо тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориб, кескинликни йўққа чиқарди.   

2-дақиқа. "Эйбар" "Реал" ҳимоядан осонликча чиқишига йўл қўймаяпти. Прессинг самараси ўлароқ мезбонлар тўпни олиб қўйишганди, лекин дарҳол "қайтариб беришди".  

1-дақиқа. Ўйинни "Реал Мадрид" вакиллари бошлаб беришди. Биринчи уриниш самарасиз якунланди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.  

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Меҳмон бўлишига қарамай "Қироллик клуби" рақибидан аввалроқ яшил майдонга чиқиб бўлганди. 


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика