Latest news

14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  1 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  4 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  39 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25

Ла Лига чемпиони "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи News

Ла Лига чемпиони "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи

"Атлетико" вакили Киран Триппьер Англияга қайтиб, "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқчи.

Англиялик футболчи МЮга кўчиб ўтмоқчи ва ушбу трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ушбу келишув амалга ошади, деб ишонмоқда. Бу ҳақида ўз манбааларига таяниб, "Manchester Evening News" нашри хабар берган.

Европа чемпионатидан аввал Триппьер "Юнайтед" билан трансфер борасида келишиб олган. Кираннинг "Атлетико" билан шартнома муддати 2023 йилгача мўлжалланган ва Мадрид клуби эса пул ишлаб олиш мақсадида уни қўйиб юбориши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" ўз навбатида Триппьер хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Таъкидланишича, Киран захира ўриндиғида ўтиришга рози эмас ва Аарон Уан-Биссака билан асосий таркиб учун бўладиган курашда устун келиш ниятида.

"Ман Юнайтед" мураббийлар штаби Уан-Биссаканинг ўтган мавсум ҳужумларга қўшилишдаги ҳаракатларидан кўнгли тўлмаган. Триппьер – бу борада фаолроқ ҳаракат қилади.

Ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи Ла Лига доирасида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 6 бор голли узатмани амалга оширди. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика