Latest news

17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  0 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  2 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  4 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23

Ла Лига. "Реал" сафарда очко йўқотди ва "Барселона" билан фарқни йириклаштириб юборди News

Ла Лига. "Реал" сафарда очко йўқотди ва "Барселона" билан фарқни йириклаштириб юборди

Испания Ла Лигасининг 24-туридан ўрин олган "Бетис" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Бетис" — "Реал Мадрид" 0:0

Бетис – Браво, Сабали, Песселья, Луис Фелипе, Миранда (Абнер, 87), Руибаль (Хоакин, 87), Вильям Карвалью (Гуардадо, 80), Родригес, Родри, Перес (Луис Энрике, 71), Иглесиас (Виллиан Жозе, 71).

Реал Мадрид – Куртуа, Рюдигер, Милитао, Вальверде, Камавинга (Начо, 63), Кроос (Родригес, 87), Тчуамени (Себальос, 64), Васкес (Карвахаль, 59), Бензема, Родриго, Винисиус Жуниор.

Огоҳлантиришлар: Камавинга (25), Вильям Карвалью (45), Сабали (51), Иглесиас (51), Родриго (59), Милитао (59), Винисиус Жуниор (84).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга панжа дақиқа қўшиб берилди.

84. Ҳакам рақиб жарима майдонида йиқилган Борхага қарата "Тур, Борха, ҳалиям ётибсанми..." ишорасини қилди.

79. Учрашувни кузатиб боратганларга савол: Винисиус қайси томон фойдасига ўйнаяпти?

77. Оқсоқол Браво оқларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.

75. "Реал"нинг ҳужумлари фонограммага ўхшаб бормоқда.

69. Бенземадан кучли зарба ва Сабали оёғини ушлаб ётибди.

64. Ҳозиргина майдонга тушган Себальос шарҳловчининг мақтовидан талтайиб кетиб, тўпни олдириб қўйди.

61. Родриго яқин масофадан ўз бошини чангаллайдиган зарба йўллади.

59. "Реал"да қўшалоқ огоҳлантириш. Родриго ва Милитао вазият қаҳрамонлари.

53. Родриго ҳақиқатдан жамоапарвар футболчи. Ўзи қулай вазиятда бўлса ҳам шеригига пас беради. Аммо ҳар доим ҳам бу самара беравермайди.

51. Борха Милитаони умбалоқ ошишга мажбур қилди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

49. Браво "Браво" дейишга арзигулик сейв амалга оширди.

46. Иккинчи бўлим бошланди сўзини ёзиб бўлгунимча Куртуа сейв қилишга улгурибди.

45. Биринчи бўлимга қўшилган биринчи дақиқа якунланди.

42. Сабали "Реал" дарвозаси ортида байроқ ҳилпиратаётган мухлисига тўпни совға қилди.

37. Винисиус йиқилди ва тўп ундан чиқиб кетди. Ҳакам жарима белгиламади. Норози кайфиятдаги Вини жаҳлдор кайфиятда бир нима-бир нималар деди. Яхши гапга ўхшамади.

35. Винисиус жамоадошларининг шунча саъй-ҳаракатларини... тўп "Бетис" футболчиларида. 

32. Вальверденинг зарбасидан сўнг дарвозаси тўрининг юқори қисми додлаворди.

29. Винисиус рақибидан қочаман дея тўпни қочириб юборди.

28. Вальверденинг югуриб кетаётган чоғида зарба йўллаганини рақиб посбонининг қўлида тўп кўрганимдан кейин билдим.

25. Камавинга сариқ карточка олмагунча кўнгли таскин топмаётганди. Энди буёғига хотиржам ўйнайверса бўлади. 

22. Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Бетис" футболчиси бошини чангиллаб, сочларини юламан деб, ерларни муштлаб бу қарорга реакция билдирди.

20. Тчуамени рақиби кийиб олган яп-янги бутсани қуллуқ бўлсин қиламан дея босиб қўйганди, ҳакам эса жарима зарбаси белгилади.

17. Сабалининг узатмасини шериги қабул қилиб олиши учун жуссаси камида Кинг Конг баландлигида бўлиши талаб этиларди. 

12. Бензема Аббос Файзуллаевга ўхшаб жарима зарбаси амалга ошира олишини исботлади, бироқ тўп йўл-йўлакай Рюдигернинг қўлига теккани учун гол ҳисобланмади. 

11. Родриго шип-шип-шип этиб, рақибларини алдаб кетиб қолди. "Бетис" футболчиси қандай қўполлик ишлатганини ўзиям билмайди қолди.

9. Куртуа раққосларга ўхшаб чиройли сакраш амалга оширди, фақат тўпни қайтариш мақсадида.

6. Камавинга бутсалари билан рақибининг пайпоғига зарар етказди. Пайпоқ ювиш осонми, янгисини оламан десангиз, палон пул, арзонини олсангиз бир ҳафтага бормайди. Шунинг учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

4. "Бетис" бурчаги зарбаси ишлаб олди. Ҳужумни баратараф этишда ўтган ўйиндаги сақичини ҳалиям чайнаётган Милитао бартараф этди.

1. Учрашув бошланди. Кетдик. Уйқугамас, томошага.

Бугун мезбонлар яшил-оқ, меҳмонлар эса оппоқ оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика