Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  15 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди News

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионати 5-турининг сўнгги ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Гранада 1:1  

«Камп Ноу»

Гол: Араухо 90' – Дуарте 2' 

Барселона – тер Штеген, Дест, Араухо, Эрик Гарсия, Бальде (Мингеса, 42), Сержи Роберто (Люк де Йонг, 46), Бускетс (Пуч, 75), де Йонг, Коутиньо (Гави, 60), Депай, Демир (Пике, 75).

Гранада – Луиш Машимиану, Кини, Дуарте, Абрам, Эскудеро (Нева, 46), Милья, Этеки (Монторо, 30), Мончу, Пуэртас (Гоналон, 67), Молина (Луис Суарес, 67), Мачис.

Огоҳлантиришлар: Монторо (40), Гоналон (71), Мингеса (77), Луиш Машимиану (86), Мончу (87), Араухо (88), Кини (88), Пике (90+3).

Баҳс якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Ҳужум вақтида рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Пике огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди.

90. ГООООООООООООООООООООООЛ! Габининг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Араухо бош билан гол урди – 1:1! 

88. Майдонда жанжал юзага келди. Араухо ҳамда Кини огоҳлантирилди.  

87. Мончу қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

86. "Гранада" дарвозабони Луиш Машимиануга вақтни чўзаётгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

82. Ҳозир шундай паллаки, "Барселона" ҳужумида вариантнинг ўзи йўқ. Каталонияликлар фақат Нидерландия чемпионатида кўп гол урган, "Севилья" учун 4 та тўп киритган Люк де Йонгга суянишмоқда.

79. Зарбааа!  Эээҳ.  Депайнинг узатмасидан кейин Люк де Йонгнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

77. Мингеса ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

75. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Бускетс ўрнига Пуч, Демир ўрнига Пике туширилди.  

72. Мемфис Депайнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди.

71. Гоналон Демирни туртиб юборгани учун чариқ карточка олди. "Барса" жарима зарбаси тепади. 

67. "Гранада"да 2 та алмаштириш: Молина ўрнига Луис Суарес, Пуэртас ўрнига Гоналон тушди.

63. Мингесанинг ичкарига узатмаси тўсиб қўйилди.

60. "Барселона"да алмаштириш: Коутиньо ўрнига Гави ўйинни давом эттиради.

55. Маълумотларга қараганда, Бальденинг алмаштирилишига унинг ўйин вақтида белида оғриқ сезгани сабаб бўлган.

53. Сержиньо Дест тўпни жарима майдони ичига оширди. Яхши узатма, бироқ ҳимоячилар буни сезишганди.

50. Бугунги ўйинга 27 097 томошабин келгани айтилмоқда.

48. Юсуф Демир ичкарига ёриб киришга ҳаракат қилди, бироқ хавфли ҳолат юзага келтира олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Гранада"да алмаштириш: Эскудеро ўрнига Нева майдонга тушди.

46. "Барселона"да ўзгариш: Роберто ўрнига Люк де Йонг туширилди.

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+3. Зарба!  Серхио Бускетс ўнг бурчакни нишонга олди. Ноаниқ.

45+1. Зарба!  Рональд Араухо ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, зарба берди, ноаниқ.

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Барселона"да алмаштириш: Бальде ўрнига Мингеса ўйинга қўшилди.

40. Монторо тактик фолга қўл ургани учун сариқ карточка билан жазоланди.

35. Депай Робертога пас берди, аммо у тўпни ўзига бўйсундиролмади. Бу ишни "Гранада" ҳимоячиси қилди ва тўпни тепиб юборди.

33. "Барселона" тўп назоратини қўлга олиб, рақибнинг хатосини кутяпти.

30. "Гранада"да ўзгариш: жароҳатланган Этеки ўрнига Монторо тушди.

28. "Кам Ноу"да хуштакбозлик... чунки Этеки туфайли вақт чўзилмоқда.

26. Демир билан кураш пайтида Этеки оёғини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам намойиш қилинди.

24. Роберто Депйни тўп билан таъминлади. Ҳужумда нидерландиялик футболчининг якка ўзи юрибди. Унинг зарбасидан кейин тўп трибунадан чиқиб кетишига оз қолди. 

23. "Гранада" қарши ҳужумга қочиб кетди. Маълум бўлдики, каталонияликлар жарима майдони тарафда Мачиснинг бир ўзи қолдирилган.

20. Мемфис Депай хавфли зарба йўллаш учун идеал бўлган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар сергак туришибди.

16. Депай жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб, кутилмаганда қоқилиб тушди. Тўп шу туфайли майдондан чиқиб кетди.

15. Мемфис Депай марказ томон пас узатди, аммо ҳимоячилар совуққон ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

12. Зарба!  Молинанинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

11. Пуэртас Бальдедан олдинга ўтиб кетди ва оёғидан зарба қабул қилиб олди.

9. Френки де Йонгнинг оҳиста узатмасига Сержиньо Дест улгурмай қолди.

6. Дест хавфли узатмани амалга оширди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатишди.

4. "Камп Ноу"даги ишқибозлар Дуартенинг голидан сўнг хуштакбозлик қилишди. Лекин бу гол урган жамоага нисбатан эмас, балки "Барса" манзилига қаратилди.

2. ГООООООООООООООООООООЛ! Эскудеронинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Дуарте бош билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди – 0:1! 

1. Мачис ичкарига пас узатаётганда тўп Гарсия орқали майдонни тарк этди. 

1. Ўйин бошланди! 

"Барселона" таркиби

- Баҳс Тошкент вақт билан 00:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" Ла Лига 5-турида ўз майдонида "Гранада"ни меҳмон қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика