Latest news

10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  0 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  2 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  1 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  1 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  6 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  17 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  17 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6

КХДР бош мураббийи: "Осиё Кубогида мўлжал - чорак финал" News

КХДР бош мураббийи: "Осиё Кубогида мўлжал - чорак финал"

Tags :  КХДР
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи ва футболчиси иштирок этди.

"Эртага Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик доирасидаги илк учрашувни ўтказамиз. Сўнгги ўйинимизни март ойида Гонконгга қарши ўтказган эдик. Бу баҳс қитъа чемпионати саралаши доирасида эди. Эртанги ўйинни яхши савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз", - дейди бош мураббий Ким Ёнг Жун. 

"Жамоамиз номидан биз бир бутун жамоа сифатида бор маҳоратимизни ишга соламиз. Майдонда боримизни берамиз", - дейди Жонг Ил Гван.  



- КХДР терма жамоаси йил давомида жуда кам ўйин ўтказади. Бу Осиё Кубогига тайёргарликда қанчалик таъсир қилади? 

- Бу йил терма жамоамизга номзод футболчиларни чақириб, клубларидан айириб олишдан чўчидик. Сабаби мамлакатимиз клублари ОФК кубогида иштирок этди. Яқинда Шарқий Осиё кубоги бўлиб ўтади. 

- Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? 

- Албатта рақибни ўрганиб чиқдик. Бу юрт терма жамоаси ФИФА рейтингида биздан анча юқорида жойлашган. Ўзбекистонга қарши охирги икки ўйинимизни ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўтказгандик. Ўз уйимизда ғалаба қозонгандик, Тошкентда эса ютқазгандик. 

- Эртанги ўйинда сиз учун натижа муҳимми? 

- Майдонда 90 дақиқада нима рўй беришини айтиш қийин. Осиё Кубогига тайёргарликни ғалаба билан бошлаш албатта ёқимли бўларди. Шунга ҳаракат қиламиз. 

- Терма жамоа потенциалига қараб КХДР Осиё Кубогига қандай мақсад учун боради деб айта оласиз? 

- Осиё Кубогида барча кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалга бориш терма жамоамиз учун қониқарли натижа бўларди деб ўйлайман. 



- Шимолий Кореялик футболчиларнинг хориж клубида ўйнаши камдан кам учрайдиган ҳолат. Сиз Швейцария клубида ўйнайсиз. Бунга қандай эришдингиз? 

Жонг Ил Гван: -  Швейцарияга кўчиб ўтишимда бир қатор сабаблар бор. Анча йиллардан буён турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнаб келаяпман. Миллий терма жамоада ҳам голлар ураяпман. Ўтган йил декабрь ойида Шарқий Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнагандик. Финалда мен хет-трик қайд этгандим. Менимча айнан шундан кейин Швейцария клуби менга қизиқиб қолганди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика