Latest news

07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  1 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 News

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа миллий чемпионатиларидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.

Ўтган ҳафтада Европа миллий чемпионатларида бир қатор кутилмаган натижалар руй берди.

Биз ушбу сенсацион ўйинлар ичидан кутилмаган Top-5 натижаларни танлаб оламиз.

Демак бошладик.


5-ўрин.

АПЛ, 4-тур. Турнир жадвали

Челси – Кристал Пэлас 1:2 (0:0, 1:2)

«Стэмфорд Бридж»

Голлар
: 0:1 – 65 Сако, 1:1 – 79 Фалькао, 1:2 – 81 Уорд.

Челси
– Куртуа, Зума, Аспиликуэта (Кенеди, 68), Иванович, Кэйхилл, Фабрегас, Матич (Лофтус-Чик, 73), Виллиан (Фалькао, 66), Педро, Азар, Диего Коста.

Кристал Пэлас – Маккарти, Дэнн, Суаре, Уорд, Дилэйни, Кабай (Ледли, 82), Макартур, Панчон, Заа (Болази, 55), Сако (Ли Чун Юн, 84), Уикхэм.

Огоҳлантиришлар
: Кэйхилл (71), Кабай (73).


Бу ўйинда Жозе Моуриньо шогирдлари ғалабани тантана қилишларини жуда кўпчилик кутгани аниқ. Лекин "Челси" бундан аввалги турдаги муваффақиятини такрорлай олмади. Лондонликлар учун мавсум у қадар омадли бошланмаганди. Аммо Педронинг трансферидан сўнг испаниялик футболчининг дебюти шу қадар муваффақиятли чиққандики, кўпчилик энди "Челси" ўзига келиб олди дея ишонаётганди. Кўпчиликнинг фикрига шу куни "Кристал Пэлас" футболчилари қўшилишни исташмади.

Фалькао АПЛда шундоқ ҳам кўп гол ураётгани йўқ. Устига-устак у энди гол урганида жамоаси ғалабасига шу ҳам етмай қоляпти. Ўтган мавсум гол урган ўйинларида МЮ ғалаба нашидасини сурмаган эди. Бу йил мана "Челси"га ҳам унинг голи ёрдам бера олмади. Фалькао гол ураётган учрашувларда сенсациялар кузатилмоқда.

Саконинг голи барча масалага нуқта қўйди. Айнан шу голдан сўнг "Челси" турнир жадвалида пастлади, яъни 13-ўринга тушиб кетди. "Кристал Пэлас" эса аксинча, "Челси" одатда юрадиган ҳудудда жойлашиб олди. Ҳозирча улар пешқадам "Манчестер Сити"дан 3 очко кам тўплашган.



Тибо Куртуа ёнбошлаб ётишни бас қилиб, дарвозани қўриқлашни бошламаса "аристократлар"нинг ишлари чатоқ. Тур ўрнингдан Тибо, турақол Куртуа!


4-ўрин.

Италия чемпионати, 2-тур. Турнир жадвали

Рома – Ювентус 2:1

«Стадио Олимпико»

Голлар
: 1:0 – 61 Пьянич, 2:0 – 79 Джеко, 2:1 – 87 Дибала.

Рома
– Шченсни, Флоренци, Манолас, Динь, Наингголан, де Росси, Салах (Итурбе, 77), Пьянич, Фальке Сильва (Ляйич, 89), Кейта, Джеко.

Ювентус
– Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Касерес, Погба, Стураро, Падоин (Куадрадо, 75), Лихтштайнер (Перейра, 72), Дибала, Манджукич (Мората, 62).

Огоҳлантиришлар
: Погба (22), Кьеллини (37), Пьянич (58), де Росси (64), Эвра (75), Джеко (77).

Четлатишлар
: Рубиньо (66), Эвра (78).


Италиянинг амалдаги чемпиони "Ювентус" учун ҳам бу йилги мавсум аввалги тўртта мавсумга нисбатан анча омадсиз бошланди. Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа иккинчи ўйиндирки кетма-кет очко ола билмаяпти. Бу баҳс Италияда турнинг марказий ўйини мақомида эди. "Рома"нинг ўз майдонида эришган ғалабаси сенсация дея ҳисобланмас. Лекин "Ювентус"нинг сўнгги мавсумлардаги натижалари ва клубнинг мавқеини инобатга оладиган бўлсак, туринликларнинг ушбу муваффақиятсизлиги сенсация даражасида қабул қилинди. Клуб ҳали 87 йилдан буён чемпионат стартини кетма-кет мағлубиятлар билан қарши олмаган эди.

"Ювентус" иккинчи турда ҳам Римда ёмон "йиқилди". Пьянич ва Жеконинг "зарбаси"га Дибала престиж учун жавоб қайтарди. Аллегри бошқарувидаги "Юве" "Рома" билан кечган баҳсдан сўнг 17-ўринга қулаб кетишди.


3-ўрин.

Россия чемпионати, 7-тур. Турнир жадвали

Зенит – Крилья Советов 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар
: 0:1 – 17 Габулов, 1:1 – 49, автогол Надсон, 1:2 – 52 Корниленко, 1:3 – 56 Корниленко.
Зенит – Лодигин, Гарай, Кришито, Смольников (Анюков, 75), Нету, Гарсия, Витцель (Данни, 61), Юсупов (Рязанцев, 46), Шатов, Халк, Дзюба.
Крилья Советов –   Конюхов, Цаллагов, Бурлак, Надсон, Таранов, Драгун (Горбатенко, 90), Габулов (Симайс, 88), Молло (Бато, 83), Померко, Концедалов, Корниленко.
Огоҳлантиришлар: Таранов (27), Померко (37), Кришито (67), Конюхов (70).

Россия чемпионати пешқадамларидан бири "Зенит" ўз майдонида ўтган турда ёмон "қоқилди". "Крилья Советов" питерликлардан сафарда уч очко олиб қайтди. Корниленконинг "бенефиси" "Зенит"га қимматга тушди.

Жажжи қизалоғ, "Зенит"нинг мухлисасининг кайфияти ўйин қандай натижа билан туганини билдириб турибди. Ушбу сенсацион натижа ушбу жажжигина қизалоққа ёқмагани, кайфиятини бузиб қўйгани аниқ.


2-ўрин.

Россия чемпионати, 7-тур. Турнир жадвали

Спартак – Анжи 1:2 (0:1, 1:1)

«Открытие Арена»

Голлар
: 0:1 – 27 Эбесилио, 1:1 – 53, пенальти Комбаров, 1:2 – 85 Жиров.

Спартак
– Ребров, Комбаров, Боккетти, Ташчи, Комбаров, Глушаков, Широков, Промес, Попов (Ромуло, 88), Мовсисян (Ананидзе, 72), Зе Луиш.

Анжи
– Песьяков, Лазич, Тигиев, Гаджибеков, Ещенко, Лукман (Маевский, 46), Леонардо, Мкртчян, Жиров, Алмейда, Эбесилио (Мутари, 64; Агаларов, 90).

Огоҳлантиришлар
: Алмейда (16), Эбесилио (28), Попов (29), Мкртчян (68), Жиров (71), Песьяков (90).


Яна бир кутилмаган натижа Россия чемпионати учради. "Зенит"ни кетидан "Спартак" ҳам омадсизликка учради. "Анжи" кутилмаганда "Спартак"дан уч очко олиб қайтди. Стадионга минг-минглаб ишқибозлар қатори ушбу гўзал қиз ҳам ўйиндан олдин яхши кайфиятда эди. Биро шу куни "Спартак" футболчиларининг кайфияти жойида бўлмаган шекилли...

"Анжи" футболчилари чемпионатдаги дастлабки ғалабани сенсация кўтариб қўлга киритишди. Демак ғалабанинг таъми икки ҳисса кучли ва ширин бўлган.


1-ўрин.

АПЛ, 4-тур. Турнир жадвали

Ливерпуль – Вест Хэм 0:3 (0:2, 0:1)

«Энфилд»

Голлар
: 0:1 – 3 Лансини, 0:2 – 29 Нобл, 0:3 – 90 Сако.

Ливерпуль
– Миньоле, Шкртел, Гомес (Айб, 78), Клайн, Ловрен, Милнер, Лейва, Коутиньо, Джан (Морено, 46), Фирмино (Ингз, 61), Бентеке.

Вест Хэм
– Рэндолф, Рид, Крессуэлл, Томкинс, Огбонна, Нобл, Обианг, Лансини (Оксфорд, 82), Куяте, Пайе (Джарвис, 88), Сако (Каллен, 90).

Огоҳлантиришлар
: Нобл (38), Коутиньо (45), Лейва (70), Лансини (81), Ингз (86), Клайн (90).

Четлатишлар
: Коутиньо (52), Нобл (78).

"Энфильд"да ўтгн ҳафтанинг энг сенсацион натижаси қайд этилди. "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Вест Хэм"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Ҳаммасини йил бошида "Бунёдкор"га қарши ўйнаб кетган Ланзини бошлаб берди. "Ал Жазира"дан "Вест Хэм"га ўтган аргентиналик Ланзини учрашув дебтидаёқ "Ливерпуль"ни ранжитди. Шундан сўнг "Вест Хэм" яна икки маротаба Миньоле қўриқлаган дарвозани "ўққа" тутди ва мерсисайдликларнинг кўп қисмини "карахт" аҳволга солиб қўйди.

"ЛИВЕРПУЛЬ" - "ВЕСТ ХЭМ" 0:3!


Ўйин давомида Брендан Роджерс "блокнот"га ўйин жараёнидаги ўзи учун керакли нарсаларни ёзиб борди. Ушбу сенсацион натижалар яна такрорланса, унда балки Роджерс "блокнот"га ёзишга эмас, ариза ёзишга ручка қидириб қолиши мумкин...

Аслида сенсацион натижаларни кўпчилик кутмайди. "Вест Хэм" ишқибозлари эса ўша кунги баҳсда айнан сенсацион натижани жуда исташган ва ўз ниятларига етишган пайт. Қувончларга тўла расм.


Футбол эса ўзининг кутилмаган натижалари билан янада жозибали ва қизиқарли.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика