Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   4 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Сирожиддин Қўзиев: "Нефтчи"даги фаолиятим яхши ўтди" News

Сирожиддин Қўзиев: "Нефтчи"даги фаолиятим яхши ўтди"

2022 йилги мавсумни "Нефтчи" клубида ўтказган ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди.

Футболчи Малайзия Суперлигаси иштирокчиси "Кучинг Сити" билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун фикрларини билдирди. 

- Сирожиддин, "Кучинг Сити" варианти қай тариқа юзага келди?

- Бу клубнинг юзага келишида "Машъал" клуби бош директори Илҳом ака Қурбоновнинг ҳиссалари катта бўлди. Айнан у инсон "Машъал"да ишлаган агентга мени тавсия қилган. Кейинчалик ўша агент "Кучинг" вариантини топди. Шу ўринда Илҳом акага миннатдорчилик билдираман. 

- Бу қарорга бирданига келдингизми?

- Йўқ, албатта. Таклиф борасида ўйлаб кўрдим. Отам билан маслаҳатлашдим. Кейин "Нефтчи" сафида иккинчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Шу жиҳатлари ҳам "Кучинг Сити" таклифини қабул қилишимга асосий туртки бўлди. 

- 2022 йилги мавсум "Нефтчи"да ўтказган фаолиятингиз сизда қандай таассурот қолдирди?

- Яхши бўлди. Ёмон ўтди дея олмайман, чунки футболчи сифатида ўсишга эришдим. Жамоа мухлислари мени ҳурмат қилишди, қўллаб-қувватлашди. "Нефтчи"да ўтказган ўйинларим сабаб ҳозирда легионерга айландим. Камчиликлар ҳам бўлди, лекин уларни бартараф этишга уринаман. Бир сўз билан айтганда, "Нефтчи"даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Янги мавсумда фарғоналикларга омад тилайман. 

- "Кучинг Сити"ни танлашингизга “Нефтчи” устозининг муносабати қандай бўлди?

- Тўғриси, бош мураббий қароримни қўллаб-қувватлади. Хориждан таклиф бўлгани учун ҳам ўзимни кўрсатишим кераклигини таъкидлади. Бунинг учун бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика