Latest news

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  4 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  16 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  55 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Кутилганидек Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди News

Кутилганидек Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди

Ниҳоят "Пахтакор"га янги бош мураббий тайинланди.

Championat.asia сайти олдинроқ хабар берганидек, Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди. Раҳбарият бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқди ва якунда Хюистра танловида тўхталди. Катта эҳтимол билан бугун клуб бош мураббийни расман эълон қилади ва эртанги машғулотларни нидерландиялик мураббийнинг ўзи ўтказади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.


Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика