Latest news

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Кутилган ва кутилмаган натижалар: А Серия 2-тур якунлари News

Кутилган ва кутилмаган натижалар: А Серия 2-тур якунлари

Италия чемпионатида иккинчи тур ўйинлари ортда қолди.

"Милан" "Торино"ни мағлуб этди 

Ўйин жуда сокин руҳда старт олди. Жамоалар умуман рақиб киперини безовта қилмасди. Бироқ биринчи хавфли вазиятоқ гол билан якунланди. Пулишич ҳужумни ривожлантирди ва тўпни Лофтус-Чикка узатди, Рубен уни яна Пулишичга қайтарди ҳамда америкалик футболчи бўш қолган дарвозани нишонга олишда адашмади. "Милан"нинг хурсандчилиги узоққа бормади. Бурчак зарбаси ва ҳимоячилар хавфни бартараф этгандек эди, Схюорснинг зарбаси олдида Меньян ожиз қолди. Гол ўтказиб юборганига қарамай, "Милан" ҳужум қилишда давом этди. Леаонинг узатмасидан кейин Жиру билан курашда тўп Буонджорнонинг қўлига тегди. Францияликнинг ўзи пенальтини ишончли тарзда амалга оширди. Навбатдаги ҳужумда Леао айёрона узатмаси билан Теони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва Эрнандес тўпни Милинкович-Савичнинг устидан ташлаб қўйди. 

Танаффусдан кейин "Милан" "буқалар" ҳимоясига босим уюштиришда давом этди. Бу эса яна бир пенальтига олиб борди ва бунга яна қўл билан ўйин сабаб бўлди. Бу сафар Леаонинг узатмасини тўхтатмоқчи бўлган тажрибали ҳимоячи Родригес айбдор бўлди. Зарбани яна ўша Жиру амалга оширди — бу сафар ҳам ўта ишончли тарзда. "Торино"да ҳам бир нечта хавфли юришлар бўлди, лекин ҳисоб 4-1 бўлганида ўйин тақдири ҳал бўлиб бўлганди. "Милан" зарур эпизодларда ишончли ўйин кўрсата оладиган жамоа сифатида кўрсата олди. "Буқалар" эса мавсум стартига тайёр эмасдек тасаввур уйғотмоқда.


"Верона" ўз уйида "Рома"ни ютди

"Мастифлар" ўйинни ўта фаол бошлашди. Террачанонинг зарбасидан кейин Руй Патрисиу қийинчилик билан қайтарди, ҳимоячиларни ортда қолдирган Дуда 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Деярли дарҳол "Рома" жавоб голини уриши мумкин эди. Кристанте бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаганди, аммо тўп устунга тегиб қайтди. Кейинги вазиятда Манчинининг узатмасидан кейин Пеллегрини қулай вазиятга чиқиб борди, ярим ҳимоячи рақибларини алдади, лекин зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. "Рома" чиндан рақибни кучли босимда ушлаб тура олди, аммо берилиб кетгани бу қимматга тушди. Дуда тўпни Нгонгега ташлаб берди, бельгиялик футболчи барчадан қочиб кетди ва орадаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи бўлимда "Рома" яна ҳужумга зўр берди ва орадаги фарқни қисқартиришга уринарди. Белоттида яхши вазият бўлди, лекин у тўпга ета олмади. Кўп ўтмай, Белотти дарвозабон билан курашиб, тўпни Ауарга ошириб берди ва Уссем римликлар сафидаги биринчи голини урди. "Рома" ҳужумлар ёмғирини ёғдирди, 84-дақиқада Исак Хина қизил карточка ишлаб олди. Рим клуби қанчалик уринмасин, Лоренцо Монтито дарвозасига йўл топа олмасди. Фақатгина Пеллегринининг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига теккани, Ауарнинг яқин масофадан тўпни дарвозабоннинг ўзига йўллаган вазиятларини эслаш кифоя қилади. "Верона" оғир, аммо 2-ғалабани қўлга киритди. "Рома" ёмон ўйин кўрсатмасада, ҳозирча фақатгина бир очко билан кифояланмоқда.


"Наполи" Неаполда "Сассуоло"ни ютди

"Наполи" ўйин бошидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Ди Лоренцонинг ўзига хос узатмасидан кейин Политано яхши зарба берди, лекин Консильи тўпни қайтаришни уддалади. Кўп ўтмай, жарима майдонида Распадори йиқитилди. Пенальтини эса Виктор Осимхен муваффақиятли амалга оширди. Тинчланиб қолган ўйинни бўлим ўрталарида Ангусси жонлантирди. Бироқ унинг бурчакдан узатилган тўпга берган зарбасига аниқлик етишмади. "Сассуоло"да ҳам вазият бўлди ва у ҳам стандарт вазиятдан кейин. Руан дарвоза бурчагини нишонга олишига сал қолди. Умумий олганда танаффусгача бошқа хавфли вазиятга гувоҳ бўлмадик.

Иккинчи бўлимнинг старти воқеаларга бой бўлди. Аввалига Политанонинг узатмасидан кеийн Осимхен боши билан хавфли зарба берди. Бироз ўтиб Лопес қизил карточка ишлаб олди ва "Сассуоло"ни ўта қийин ҳолатда қолдириб кетди. "Наполи" сон жиҳатдан ҳам устунликка эга бўлгач, рақибга умуман имкон қолдирмади. Майдонда айниқса Распадори фаол кўринарди. У бир неча бор зарбалар йўллади. "Наполи" қатор ҳужумларидан кейин яна бир пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўп олдига Распадори келди ва... У йўллаган тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, "Наполи" гол урди. Захирадан ўйинга қўшилган Хвича тўпни жарима майдончасига ёриб кираётган Ди Лоренцога етказди, у эса имкониятни кўкка совурмади. "Наполи" ишончли натижа қилиб олгач, кучини тежаб ўйнай бошлади. Бурчак зарбасидан кейин Хвичи-Осимхен дуэти вазият яратди, лекин Консильи "тўққизликка" кетаётган тўпни қайтарди. "Сассуоло" ҳужумдаги ишлари буткул юришмаяпти.


"Интер" "Кальяри"ни таслим этди

"Нерадзурри" ким мезбонлигини илк дақиқалардан кўрсатиб қўйишди. 13-дақиқада Думфрис аутдан тўпни узоққа отиб берди, у бориб Лаутарога тушди ва Мартинес устунни нишонга олди. "Интер" тобора голга яқин борарди ва 20-дақиқада Тюрам жарима майдонига ёриб кираётган Думфрисга ажойиб пас берди, Дензел усталик билан дарвозабонни доғда қолдирди. "Кальяри" жавоби ўзини узоқ куттирмади. Узоқ масофага узатмадан кейин Нандес қочиб кетди, лекин Чалханоглу "подкат" ташлаб, рақибининг зарбасига ҳалақит қилиб қолди. "Интер" эса бунга гол билан жавоб берди. Димарконинг фаоллигидан кейин тўп Лаутарога бориб тушди, аргентиналик алдамчи ҳаракат билан ҳимоячини чалғитиб, яқин бурчакни нишонга олди. Бўлим сўнггида Ауджелло узоқдан яхши зарба берди, лекин Зоммер ўз ўрнида эди ва тўпни осонлик билан ушлаб олди.

Танаффусдан кейин "Кальяри" хавфлироқ ҳужум қила бошлади. Айниқса Лувумба фаол эди. Бироқ чинакамига хавфли вазиятларгача иш етиб бормасди. "Интер" эса таваккал қилишни истамади ва бўлимнинг асосий қисмида ўйин темпини оширмасликка ҳаракат қилди. Ўйин охирига бориб, ўйин яна фаоллашди. Куадрадонинг узатмасидан кейин Чалханоглу устунни нишонга олди. Яна бир хавфли вазият Лувумбунинг узатмасидан кейин Шомуродов тўпни ўзиданда қулайроқ вазиятдаги Паулога ўтказиб юборганида юзага келди, бироқ у ўта қулай нуқтадан Зоммерни "пойлади".

Шунингдек, "Лечче" ва "Фиорентина" муроса кўчасини танлади, "Лацио" бу сафар "Женоа"га, "Аталанта" эса "Фрозиноне" ютқазиб қўйди.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика