Latest news

23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  1 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  8 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  9 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  77 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик News

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик

Украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди.

   Украиналик футболчи Михаил Мудрик "Челси" сафида бироз олдин "Ливерпул"га қарши ўйинда дебют қилди. Михаил 55 чи дақиқада Луис Холлнинг ўрнига майдонга туширилди. Эътиборли томони украиналик гарчи гол урмаган бўлсада, ўзини яхши томонлама кўрсата олди. 35 дақиқа ичида 4 га яқин хавфли вазият яратган Мудрик фойдали ҳаракатлар кўрсаткичи бўйича 92.9 фоиз натижа қайд этди (ўйиндаги энг яхши кўрсаткич). 


  Матбуот анжуманларида ўзини ўта хотиржам тарзда тутиб келаётган футболчи яшил майдонда ҳам босиқ ва вазмин ҳолда вазиятларни тўғри баҳолай олишини намойиш қилди. Дарио Срна "Михаил ўз позициясида Мбаппе ва Винисиусдан кейин 3 чи футболчи" деганида кўпчилик кулганди, аммо кўриб турганингиздек украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди. Шубҳам йўқки, Поттер футболчини кейинги ўйинда асосий таркибга киритади. Украин мураббийни шунга "мажбур" қилди. Мудрик бугунги ўйини билан АПЛга яна бир юлдуз ташриф буюргани, у билан энди эҳтиёт бўлиб муомалада бўлишлари кераклиги ҳақида жар солгандек бўлди. Туманли албион ҳимоячилари ва дарвозабонлари 22 ёшли вингернинг ҳаракатларини ўйчан тарзда кузатишган бўлсалар керак. Украиналик футболчилар ичида энг қимматбаҳосига айланган Мудрик, сифат ва совринлар бўйича ҳам энг зўри бўлишни уддалайдими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Ҳозирча тахтни Андрей Шевченкодек даҳо эгаллаб турибди...


Жалолиддин Халилов.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика