Latest news

Куртуа: "Биз олтин авлод эмасмиз, чунки ҳеч нарса ютмадик" News

Куртуа: "Биз олтин авлод эмасмиз, чунки ҳеч нарса ютмадик"

Тибо Куртуа Бельгия термасидаги олтин авлод ҳақида гапирди.

Бельгияликлар ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ва Канада тўсиғидан ўта олмади.

"Энди Испанияга мухлислик қиламан, у ерда кўплаб жамоадошларим ўйнайди.

Ушбу жаҳон чемпионати ва ўтган Еврода ўзимиз каби бўла олмадик. Мен учун бу уятли. Кўрамиз, нима бўларкин. Кимлардир қолади, кимлардир кетади. Футболда барчаси тез ўзгаради. Энди бизни Евро-2024 учун саралаш ўйинлари кутмоқда.

Бизни олтин авлод деб аташ мушкул. Чунки биз ҳеч нима ютмадик. Олтин авлод эмасмиз. Таркибимиз шунчаки юқори иқтидорли футболчиларга бой. 2018 йили Россиядаги мундиалда яхши футбол намойиш қилган Бельгияни кўрсатиб бера олдик ҳолос", - деди посбон.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика