Latest news

16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  1 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  17

Купер нимадан мамнун? Йиғинга қўшилган Достон ва ота бўлган Ислом. МТЖнинг қувноқ ўтган кечаги машғулотидан ФОТОМАҚОЛА News

Купер нимадан мамнун? Йиғинга қўшилган Достон ва ота бўлган Ислом. МТЖнинг қувноқ ўтган кечаги машғулотидан ФОТОМАҚОЛА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Эктор Купер терма жамоанинг кечаги машғулотини сунъий қопламали майдонда ўтказишга қарор қилди. Чунки, Фаластинга қарши сафардаги ўйинимиз сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Мураббий шу орқали футболчиларимизда бундай майдонга нисбатан минимал даражада бўлса ҳам кўникма пайдо бўлишига эришиш. Ўзбекистон МТЖнинг кечаги машғулотидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Йиғинга чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов ("Насаф").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”). 

Фото: Толибжон Қосимов

Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти "Чиғатой" базасида бўлиб ўтди.


"Чиғатой" базасининг майдон қопламаси сунъий.


PRO лицензияси учун ўқиётган мураббийлардан айримлари кечаги машғулотни бевосита стадионда кузатиб ўтиришди. Даврон Файзиев, Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев ва Ёрқин Назаровларни таниган бўлсангиз керак.


Кечадан МТЖ машғулотларига Япония J2 лига вакили "Ренофа Ямагучи" аъзоси ҳисобланган Достон Турсунов ҳам қўшилди.


 

 4 нафар ниндзя черепашкалар)


Қувноқ машқлар бошланишидан олдин...


Бу эса юқоридаги суратдан тахминан 10 дақиқача кейин олинган кадр.


Футболчилар тўпни қўл билан ўйнаб дарвозага фақат бош билан гол уриш машқини бажаришмоқда.


Бу машғулот ўйинчиларга ҳам ёқди, буни уларнинг аъло кайфиятидан ҳам пайқаш қийин эмас.


Кеча ўғил фарзандли бўлган Ислом Тўхтахўжаев. МТЖ аъзолари кеча Исломни янги меҳмон билан қутлашди. Биз ҳам сайтимиз ва ўқувчиларимиз номидан она ва болага саломатлик тилаб қоламиз.


Терма жамоа машғулотини ташқаридан бўлса ҳам кузатиб турган мухлислар.


- Элдор, гавдангга мос тўпни ушласанг бўлмайдими? :)


Сунъий қопламали майдонда футболчиларнинг жароҳат олиш эҳтимоли кескин ортиши сабаб Купер кечаги машғулотдан кескин, курашларга бой машқлардан воз кечди. Ўзаро иккига бўлиниб ўйналганда ҳам асосан ҳамма ўз зонасида тез-тез пас бериб ҳаракатланилди ва бунинг натижасида кескин курашларга имкон қадар киришилмади. Чунки, бундай майдонда шикастланиш жуда осон.

Фото  Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади


Ўзбекистон МТЖнинг кечаги машғулотидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика