Latest news

17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  0 17:07ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши бошланғич таркиби эълон қилинди  4 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  2 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  13 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  1 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  16 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  39 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  8 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2

Кундалик. Биринчи ўйинга 23 кун қолганда БААдаги иккинчи йиғин бошланди News

Кундалик. Биринчи ўйинга 23 кун қолганда БААдаги иккинчи йиғин бошланди

Аввало бу сафарги машғулотларда иштирок этиш режаси йўқ эди. “Футбол Экспресс” газетаси Жанубий Корея ва БААда бўлиб ўтган 2 ойлик меҳнатимизни юқори баҳолаган ҳолда бизга БАА чиптасини туҳфа этди.
Бу ерда мураббий ва футболчилар бизни қучоқ очиб кутиб олдилар. Марказ ҳам йўқ демади. Ҳайрон қоляпсизми, йиллар давомида танқид қилинадиган ташкилот сизларни нега кутиб олди деб. Гап шундаки, агар танқидингиз асосга эга бўлса, ҳеч ким сиз билан сен-менга бормайди. Мураббий ва футболчилар ўз ишини қилганидек, биз ҳам ўз ишимиз билан шуғулланамиз. Агар ошириб юборсак, унда узр сўрашни ҳам билишимиз керак. Хуллас айни пайтда ҳаммаси жойида. Терма жамоа ичидаги муҳит росманасига аъло даражада. Барча бир-бири билан иноқ. Ҳазил-ҳузуллар авжида. Денисов ҳар қандай гуруҳни кулдира олади. Санжар эса “породия” қилишга уста. Муллажонов ҳам роса ҳазилни ёқтирадиган футболчилар тоифасидан. Четдан жиддий кўринган Игнат “молодой”лар билан ҳазиллашишни яхши кўради.



Тошкент – Дубай йўналишидаги парвозимиздан сўнг БААга учиб келдик. Барча ҳужжатли ишлар жой-жойига қўйилди, терма жамоамиз билан “Мовенпик” меҳмонхонасига жойлашдик.  Тонгда Виталий Денисовнинг ўзи меҳмонхонага етиб келди.



Шу куннинг ўзидаёқ кечки машғулот ўтказилди. “Ал Васл” стадионига қарашли яшил майдон бизни кутиб турган эди. Одатга кўра Миржалол Қосимов футболчиларни давра ҳосил қилишга чақирди. Дастур билан таништиргач, Пётр Гизимчукни “Локомотив”га ўтганлиги билан табриклашди. Бу ўтиш ҳаммадан ҳам Игнатий Нестеров учун фойдадан ҳоли бўлмаса керак деб ўйлайман. Энди у клубида ҳам терма жамоа мураббийи  билан ишлайди, бу эса терма жамоамиз учун ўта муҳим.



БААга келишимдан аввал Алишер ака мени “Ал Шабаб” – “Ал Айн” ўйини бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантириб, истасам аккредитациядан ўтишим мумкинлигини айтган эди. Табиийки, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг муҳим ўйини мен учун қизиқ. Керакли ҳужжатларни тўлдириб БАА ПРО лигасига юбордим. Икки кун ўтиб Дубайга етиб келдим ҳамки, Алишер ака менга БАА Про лигасининг расмий аккредитацияси ва “жилет”ни бердилар. Жуда тезкор ва сифатли хизмат. Худди ОЧЛникига ўхшайди.

Ҳозирча шулар, эртагача...

Нодирхўжа Юлдашев.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика