Кундалик №5. Наврўзга АУМЕТ!
22 dec 2014 10:00
News
Кундалик №5. Наврўзга АУМЕТ!
Ўйин биз учун байрам, аслида ҳам шундай бўлиши керак, футбол учрашувларини ташкил қилишдан асосий мақсад мухлисларни қувонтириш.
21 декабрга ҳам етиб келдик. Илк рақибимиз Иордания терма жамоаси. Фақат биз билмаймиз, Иордания асосий таркиб билан ўйнайдими ёки номзодларни синовдан ўтказади.
Ўйин сабаб, тонгги машғулот бўлмади. Жароҳат олган футболчиларимизнинг ҳолати яхшиланиб бораётганлигини эшитиб хурсанд бўлдим. Ҳасанов ҳам одамни қўрқитган эди, аммо икки кунлик даволанишдан кейин ўтиб кетиши маълум бўлди. Жепаровнинг ҳам соғлиғи жойида, мухлислар кутиб қолган Аҳмедов эса шу кунларда тўп билан ишлашни бошлайди.
Хуллас барчамиз ўйинга тайёр эдик. Автобусда жамоа аъзоларининг ҳар бирини ўз ўрни бўлади. дастлабки уч қатор мураббий ва ходимларга аталади. Ундан кейинги қаторда, кўпроқ ёлғизликни ёқтирадиганлар жой олади. Орқа қатор эса кулгу шинавандаларники. Ҳамма жамоада деярли шундай. Масалан, Одил азалдан 4-қаторда ўтиради, бир ўзи. Терма жамоада ундан кейин Элдор Суюнов. Чап томонда эса Сергеев. Мен 6-қаторда Наврўз Алимов билан бирга. Бу сафар ўйинга кетишдан аввал Инстаграмга расмга тушдик ва мен тагига, “Наврўзга аумет” деб ёзиб қўйдим, бу сўзни сайтимиздаги ўқувчимиз “Qazayaqli_Adilbay8080”дан ёдлаб олганман. Наврўз ўзини “тишланган олмасига” (Iphone) қорақалпоқча қўшиқларни тўлдириб олган экан, ўзича ҳиргоя қилиб кетар эди. Орада кулиб туриб, менга илинади. Доимо оғзи қулоғида бу болани, тўғрида, уйлангандан кейин у хурсанд бўлмай, мен хурсанд бўлайми?
Стадион шаҳардан бироз узоқроқда бўлишига қарамай, ажойиб кайфият ҳукмирон бўлган автобусда тезгина етиб олдик. Стадион ихчамгина, ҳудди бизнинг ЎФФ қошида стадионга ўхшаган. Фақат, майдонлар сони кўпроқ ва табиий. Аммо бинони тузилиши ва майдон трибуналари бутун бошли битта стадион.
Ўйиндан аввал учрашув ёпиқ эшиклар остида отиши ҳақида гап сўз тарқади. Аммо Миржалол Қосимов томонидан бу инкор этилди, кейин билсам Иорданиядан ҳам бундай мурожаат бўлмаган. Исганча ОАВ вакили, истаганча мухлис стадионга келиши мумкин. Шундай бўлди ҳам, Иорданияни мухлислари анча кўп эди. Ўзбекистон байроқлари хилпиради. Учрашув бошланишига 10 дақиқа қолганида, анча йиллар бирга фаолият олиб борганим Равшан ака Ҳайдаровни кўриб қолдим, ёшлар терма жамоасига оид режа тузиш ва Янги Зелландияда бўлиб ўтадиган ўйин тайёргарлигини ишлаб чиқиш борасида келган эканлар.
Иорданиядан икки нафар ОАВ ходими ташриф буюрди. Жами уч киши бўлдик. Мадҳиялар янграгач ўйин бошланди, эсдалик учун жамоавий суратга ҳам тушилди. Майдон аъло даражада. Иордания ҳисобни очган бўлсада, ғалаба қозонишимизга ишондим. Боиси, бир кун аввал бўлиб ўтган машғулотларда берилган вазифалар бажарилса, гол уриш қийин эмас эди. Шундай бўлди ҳам, росманасига яхши ўйнадик ва ютдик.
Сўнгги пайтларда сайт маълумотларидан фойдаланиш кўпайиб кетди, манбасиз. Аслида манба кўрсатиш йўли билан ҳам фойдаланишга қаршиман, хориж футболини кўчирамиз, бу майли. Аммо ўзбек футболини қийналиб бўлса ҳам ўзимиз ёритсак бўлади-ку. Ана бўлмасам деб, Наврўз урган голни Шодиевга ёзвордим. Ана бўлмасам, ҳамма ерда гол муаллифи Шодиев. Узр-ку, биз тезкорлик билан тўғирлаб қўйдик. Аммо...
Лекин ўйиндан кейин Иордания мухлисларига тан бервордим. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида ҳам тан берган эдим. Футбол улар учун ҳақиқий байрам, ғалаба қозонсалар байрам қиладилар, мағлубиятга учрасалар, футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. “Ишдан кет”, “йўқол”, “дангасалар”, деган гап сўзлардан асар ҳам йўқ. “Биз сизлар билан”, “бугун бўлмаса эртага”, “олға Иордания” шу ва хокозо. Футболчилари автобусга чиққунича тинмай олқишлаб қўшиқ айтдилар. Сиздан у гина, биздан бу гина деганларидек, футболчилар ҳам уларнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда таъзим қиляпти. Мана мухлислик, мана ҳурмат. Ҳавас қилдим очиғи. Бундай мухлисликдан кейин футболчи уялганидан кейин ҳам икки баравар ишлайди, уялганидан кейин навбатдаги ўйинда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Сўкаверинг, қўрқиб қолади...
Анзур билан тезкорлик билан интервью уюштирдим, “Футбол Экспресс” газетасини кутиб туришга вақти йўқ, газетани “ёпиш” керак. Шу ўринда ташаккуримни Журъат акага яна бир бор айтиб ўтсам, Фаластин – Ўзбекистон ўйинини бизга етказиб турган бу ака, кеча даҳшат ёрдам бердилар. Рашидовнинг голи ва Нестеров томонидан амалга оширилган сейвни тепадан тезкор видео тарзида юбориб турдилар. Бу ердан расмни қўйдик, овозли хабарни қабул қилиб олаётган Нарзулла Тошкентдаги асосий кўмакчи. Хуллас зўр чиқди. Автобусга чиқиш олдидан, МТЖ сафидаги 60 ўйинини ўтказган Анзур Исмоилов билан суҳбатлашдим. Диктофондаги овоз тезкорлик билан Нарзуллага етиб борди, меҳмонхонага келгунимизча, электрон почтамда интервью тайёр ҳолатда турган эди. Миржалол Қосимов билан ҳам интервьюни ўтказиб, “Футбол Экспресс”ни мақолалар билан таъминлаб ташладик, ҳар ҳолда бу сафарги машғулотларда иштирок этишимизда уларнинг меҳнати катта бўлди.
Кун мана шундай воқеаларга бой бўлди. Табиийки, ҳамманинг кайфияти аъло. Нима ҳам дердик, кейинги ўйинларда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига АУМЕТ!
Нодирхўжа Юлдашев
Дубай

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments