Latest news

17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  0 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  7 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14

Кундалик №2. Яна "Арсенал" академиясидамиз News

Кундалик №2. Яна "Арсенал" академиясидамиз

Ёдингизда бўлса Баҳрайн билан Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан ҳамкорликда юритиладиган "The Seven" академиясида ўйнаган эдик.

Тунги машғулотлар айнан мана шу аренада бўлиб ўтди. Аввалги сафар келганимда фақат асосий майдонга эътибор қаратган эдим, энди эса машғулот майдонлари билан ҳам яқиндан танишдим. Бир гап айтмай иложим йўқ, агар бизда шундай академиядан 5таси бўлса, "нега ЖЧга чиқа олмадик", деб эмас, "нега ЖЧда ютқазиб қўйдик" дея мураббийларимизни койиётган бўлар эдик. Академияда бир нечта майдон бўлиб, уларнинг барчаси бир хил савияда. Биронтасини ажратиб кўрсата олмайсиз. Стадион ҳудуди ҳам анча катта. Асосий майдонда БААнинг регби бўйича миллий терма жамоаси уй ўйинларини ўтказади. Бу стадионда 30 декабрь куни "Реал Мадрид" ва "Милан" жамоалари ўзаро куч синашадилар. Қайтишим 29 декабрда, яна бир кун қолиб ўйинни кўрсам бўлар эди, аммо тўғрисини айтаман, бизникилар олдида бундай топ клублар менга қўпол қилиб айтганда, тииииитттт. Узр яна бир бор. Аммо ҳақиқатдан ҳам, қандай қилиб ўзимизни футболни билмасдан туриб хориж клубларини деб уришаверамиз? Улар ҳалолда десангиз мен кулган бўламан, чунки уларни биз шунчаки юзаки кўрамиз, аслида футбол ҳамма ерда бир хил. Биз фақат уни дастурхонга чиройли қилиб тортишни билмаяпмиз холос. 


Стадионда қурувчилар ҳудди лего йиғаётгандек, темир терсаклардан трибуналарни қуриб ётибдилар. Бу янги ва ҳамёнбоп технология бўлиб, катта бўлмаган ҳаражат билан, қуруқ ерда 50/60 минг нафар киши сиғадиган аренани қисқа фурсат ичида қуриш демакдир. Фақат ВИП, ечиниш хоналари, баъзи бўлимлар ҳамда майдонни идеал ҳолатга келтириб қўйсангиз бўлди. 


Айнан 30 декабрда бу икки гранд клубни Дубайга келишини ортидан катта пул ётибди. Аввало бундан ташкилотчилар мўмай даромад олишади. Мамлакатга айнан шу ўйинни кўриш учун камида 10 000 нафардан кўп турист келади, табиийки улар йўл-йўлакай янги йил байрамини БААда нишонлаб кетишади. Англия чемпионатини инобатга олмаганда, ҳувиллаб қолган ТВ учун бу ўлжанинг ўзи. Ташкилотчилар истаган нархларида уларга ўйинни сотишади. Ҳуллас, европаликлар ҳам хурсанд, ташкилотчилар ҳам. Бу ерда мухлисларга мазза.


Дубайда маззами дейсизми? Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, "чарчуха". Икки маҳал машуғлот ўтказиляпти, жамоа билан бирга юрганлигим учун, машғулотларда иштирок этяпман. Ҳамма ҳаракатингизга вақтни тақсимлай олишингиз керак, ҳудди футболчи 90 дақиқа учун ўзининг жисмоний ҳолатини тақсимлай олгани каби. Икки машғулот ўртасида, интервью, фотомақола ва кундалик ёзиш керак. Ётиш олдидан оператор Жамол ака билан 30 дақиқа тренажер залида шуғулланамиз. Журналист бирон нарсани ёзишдан аввал, ўша ёзаётган қаҳрамонини ўрнига ўзини қўйиб кўришини лозим деб ўйлайман. Шундагина мақола табиий чиқади, шундагина саволларингизга мураббий ва футболчилар кулиб эмас, жиддий жавоб беради. Ҳозирча ишларимиз БЕШ, давом этамиз....


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика