Latest news

09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  3 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  28 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9

Кун саволи: Калтакни кимнинг бошида синдирамиз? News

Кун саволи: Калтакни кимнинг бошида синдирамиз?

Овқатланиб ўтириб, телевизордаги кўрсатувга кўзим тушиб қолди. Хуллас, Дамас ҳайдовчиси қоронғу йўлда йўловчини уриб кетган ва воқеа жойидан қочган.

Кўрсатув даҳшатли. Орқа фондаги мусиқалари этингизнги жунжиктириб юборади. Ҳайдовчи чиқди чуқур афсус билан. Кейин унинг отаси берган тарбияси ҳақида интервью берди, онаси кўз ёш тўкди. Агар ёрдам беришига ишонганимда, овқат еб бўлган косамни телевизорга қараб отган бўлардим, албатта. Нима учун дейсизми? Ўзбек журналистикасининг аҳволи учун.

Тушунтираман. Дамас ҳайдовчиси кимнидир уриб юборган, айбдор (Худо кўрсатмасин, бу ҳаммамизнинг бошимизга тушиб қолиши мумкин). Қочиб кетгани икки марта ёмон иш (балки шокка тушиб қолгандир, балки бошқа). Яхши ниятли одам биринчи галда жабрланувчига ёрдам кўрсатади, у эса кўрсатмаган, жавоб бериши шарт! Бироқ сизга савол: ота ёки онада нима айб?

Дамас ҳайдовчиси ёмон одам бўлмаслиги, рисоладагидек ўғил, оила боши бўлиши катта эҳтимол. Шок вазиятдан чиқиб кета олмаган, олсин жазосини. Аммо нега оқ сут берган она, борини ўғлидан қизғанмаган отага тегинасан, журналист? Биргина эпизод учун нега нуроний одамларни эл олдида шарманда қиласан? У фоҳишахона очмаган, халқ мулкини емаган. Бахтсиз ходиса иштирокчиси бўлган.

Журналист танганинг иккинчи томонини кўра олганида ўша Назарбек даҳасидан тунда юриш нақадар хавфли экани, ёритиш тизимлари ишламаслиги, пойтахт йўллари шундай бўлса, вилоятлардаги аҳвол қандай эканини биринчи планга олиб чиқарди, тушуняпсизми? Чунки эртага Нексия ҳайдовчиси, индинга Матиз ҳайдовчиси пиёдани уриб кетиши мумкин. Уларнинг қариндошларини ТВга олиб чиқиб барака топмаймиз, масалага ечим магистрални ёритиб қўйиш — тамом. Ёритилган йўлда айтайлик машинани ичиб ҳайдаса, тезликни меъёридан оширса, жавобгарлик энди умуман бошқача бўлади. Айтмоқчи бўлганим, кимдир қотилга ва кимдир марҳумга айланмаслиги учун керакли чоралар кўрилган бўларди. Қолгани йўлни қандай кесиб ўтиш ва машинани қандай ҳайдашга боғлиқ.  

Мен буни нега айтяпманми? Шунчаки бизда айбдорни топиш осон, жуда осон. Масалан, “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинидан кейинги матбуот анжуманида ишкал чиққан. Аввал мухлислар жанжал кўтарган, кейин “Пахтакор” матбуот котиби айтишиб қолган ва ҳоказо. Шу мавзу кўтарилиши билан худди Дамас ҳайдовчиси каби “Навбаҳор” матбуот котиби ҳам ҳаммасига айбдор қилинди ва аризаси сўралди. ПФЛ раҳбари шундай топшириқ берган эмиш, уларга яхшироқ кўриниш учун матбуот котибини ишдан олиш керак — тамом.

Танганинг орқа томони ҳам бор. Матбуот котиби анжуманни ўтказиши керакми ёки эшик тагида туриб журналистлардан мухлисларни ажратиши, хавфсизликка жавоб бериши керакми? ПФЛ ходимларининг маошини кўтариш учун уларни Олий Лига ўйинларига бош-қош қилиш бошланди. Уларнинг вазифаси (ҳаммасининг ҳам эмас) фақатгина ўйинга бориб, меҳмон бўлиб, еб-ичиб қайтиш бўлмай, шундай ташкилий ишларни ҳам текшириш бўлганида, футболдаги шу йўл аллқачон ёришиб қолган бўларди. Чунки мухлисларнинг анжуманларга ташрифи деярли ҳамма стадионда бор. Мухлислардан инсоф сўраган “Пахтакор” матбуот котибининг ўзи ҳам билади, “Пахтакор”да ҳам бор бундай иш. ПФЛ ходими, ИИБ билан ишлайдиган стадион ходими ва умуман қўриқлаш хизматидагилар сувдан қуруқ чиқиб, барча ишга балогардон матбуот котибининг ишдан бўшаши бизда бўлади.

Бизда шундай, “Шермат, бор ўт ўриб кел... Шермат, бор қўйларни ўтлат... Шермат, бор, болалар уришишяпти — ажрат...” Шермат бу Ўзбекистон футбол клубларидаги матбуот котиблари. Агар уларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида, мана шу қобилиятидан аллқачон “министер” бўлиб кетарди, ўша Шерматнинг таъбири билан айтганда. Бўла олишмайди, чунки футбол клубларининг ҳам, ПФЛнинг ҳам ўз министерлари бор. Уларга гард юқмайди.

Author :
Rating: +103   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика