Latest news

19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:13Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор". Асосий таркиблар маълум  0 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  1 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  52 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади News

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов. 

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланашимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4та голли узатни ёзиб қўйди.

Жасур Ҳасанов расман АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика