Latest news

11:39"Реал" кейинги ёзда "Манчестер Сити" етакчисини сотиб олиш учун барча имкониятни ишга солади  5 10:42"Ливерпул"га қарши учрашувдаги хатолардан сўнг МЮ Каземирони бошқа клубга таклиф қилди  7 10:15Николай Ширшов хотира кубоги. Бугун турнир ғолиблари аниқланади   2 10:11Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини "Рома"да давом эттиради  2 09:40Кечирилмади! Немис клуби мухлислари футболчини бошқа жамоа либосида суратга тушгани учун дўппослашди  0 09:03Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди  4 08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  2 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  1 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  5 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  9 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  3

"Кучли-бешлик": Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик (ФОТО) News

"Кучли-бешлик": Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик (ФОТО)

Бугун "Кучли-бешлик"даги учта чемпионатда тур ўйинларига старт берилади.

Бундеслигада 7-тур доирасида Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Еврокубокларсиз қолиб кетган "Шальке" ва "Байер" "Veltins-arena"да ўзаро тўқнаш келишади.
Тедеско "Шальке" аввалги мавқеини тиклаш билан оворда. Хайко Херлихх олдидаги вазифа ҳам айнан шундан иборат.
Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқсак, бу турдаги ғалаба орқали "Шальке" кучли бешликка кириб олиш имкониятига эга. "Байер" эса Гельзиркерхинда ғалаба қозонса, унда турнир жадвалида "Шальке"ни қувиб ўтиши мумкин.


Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига қарайдиган бўлсак, устунлик "Байер" тарафида.
"Шальке" 15та ғалаба эришган, "Байер" эса 22 бор ғалабани тантана қилган. Қолган 17 учрашувда дуранг қайд этилган.

Турнир жадвалида юқори кўтарилиш учун ҳар иккала жамоа бу учрашувга фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқиши аниқ.

Бундеслига, 7-тур. Турнир жадвали

"Шальке" - "Байер" (23:30)
"Veltins-Arena" стадиони.
Бош ҳакам
: Гуидо Винкманн.



Франция 1 дивизионида бугун 8-турга старт берилади.
Турни "Монако" - "Монпелье" учрашуви очиб беради.
Ўтган турда ПСЖдан очко тортиб олган "Монпелье" жамоаси эндиликда бошқа етакчидан очко олишга уриниб кўради.

Ўтган йили Монте-Карлода меҳмон бўлиб олтита голни қучоқлаб кетган "Монпелье" бу сафар анча эҳтиёт бўлиб ўйнашига тўғри келади. Аммо бу йилги "Монако" ўтган йилгидан фарқ қилади. Монегасклар таркибидаги бир қатор етакчилар энди бу жамоа шарафини ҳимоя қилишмайди. Жардим жамоасида айни пайтда руҳий тушкунлик мавжуд. Чунки сешанба куни жамоа ЕЧЛ доирасида ўз уйида "Порту"дан қақшаткич зарбани қабул қилиб олди.

Мичел дер Закариян бугун шогирдларига рақибнинг айнан руҳий тушкунлигидан унумли фойдаланишга чақириши табиий.
ПСЖ буза олмаган ҳимояни ҳозирги "Монако" забт этадими, деган саволга бугун тунда жавоб оламиз.

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар соладиган бўлсак, катта устунлик "Монако" тарафида эканлигини кўрамиз.
Ўтказилган 50 учрашувдан 32тасида "Монако" ғалаба қозонган бўлса, бор-йўғи 4тагина ўйинда "Монпелье" ғалаба нашидасини сурган. Қолган 14 баҳсда эса ғолиб номи аниқланмаган.



Франция чемпионати, 8-тур.

"Монако" - "Монпелье" (23:45)
"Стад де Луис II" стадиони.
Бош ҳакам
: Тони Чапрон (Франция)



Ла Лигада 7-турни "Сельта" ҳамда "Жирона" ўртасидаги учрашув очиб беради.

Турнир жадвалининг иккинчи қисмидан ўрин олган жамоалар тўқнашувида фаворит номи аниқ. Мезбонлар бу беллашувда катта эҳтимол билан Ла Лиганинг янги жамоасидан 3 очко олишади.

Жорий мавсумда "Сельта" ўз уйидаги учрашувда фақатгина битта "Реал Сосьедад"га ютқазди.
"Жирона" эса ҳозирча сафардаги учрашувларда бирорта ҳам гол ургани йўқ. Жамоа сўнгги бор 26 августда ўз уйидаги учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол этганди.
Бу жамоалар Испания қуйи лигасида умумий ҳисобда ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. иккита ўйинда "Сельта", битта баҳсда "Жирона" ғалаба қозонган ва яна бир учрашувда дуранг қайд этилган.


Ла Лига, 7-тур.

"Сельта" - "Жирона" (00:00)
"Эштадио Муникипал де Балайдос" стадиони.
Бош ҳакам
: Пабло Гонзалез.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика