Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  8 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Кучли-бешлик": Бугунги муҳим ўйинлар News

"Кучли-бешлик": Бугунги муҳим ўйинлар

Бугун кучли-бешлик чемпионатларида тур ўйинлари давом эттирилади.


Кеча Германия Бундеслигаси, Испания примероси ва Франция 1 дивизионида тур ўйинларига старт берилганди.

Бугун эса Англия премьер лигаси ва Италия А Сериясида тур учрашувлари бошланади.

Куннинг муҳим учрашуви Лондонда ўтказилади.
Англия премьер лигасининг 7-туридан ўрин олган марказий баҳсда Антонио Конте ва Хосеп Гвардиола тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Ўтган йили ҳар иккала ўйинда ҳам Контени олдида ип эшолмаган Пеп бу сафар нима каромат кўрсатаркин, деган савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтирмоқда.
"Сити" мавсумни жуда кўтаринки руҳда бошлади. Жамоа кетма-кет ўйинларда голлар-шоусини намойиш этишмоқда. Гвардиола "Сити" бошқарувида ўтган мавсумни ҳам шу темпда бошлаганди.
Жамоанинг мағлубиятсиз серияси айнан 7-турда, Лондонда тўхтаганди.
Бу йили ҳам Гвардиолани Лондонда хафа қилишадими?
Гвардиола ўтган йилги мағлубиятлар учун Контедан реванш олишга қодирми? Саволлар жуда кўп. Жавобни эса "Сэмфорд Бриж"даги ўйиндан излаймиз.

- Контенинг мустаҳкам ҳимояси Гвардиоланинг қўрқинчли ҳужумига қарши, "Қизил иблислар" эса "бургут ови"га чиқишади. Превью


"Бавария"ни ЕЧЛда йирик ҳисобда таслим этиб, Карло Анчелоттининг истеъфога чиқариб юборган ПСЖ эса ҳали Франция чемпионатида мағлубият нималагини билмай келаётган "Бордо" билан дуч келади.

Бундеслига пешқадами "Боруссия" Дортмунд бугун Бавария шаҳрига сафар уюштиради. Петер Бошш жамоаси Мануэль Баум бошчилигидаги "Аугсбург" билан куч синашади.

"Бавария"дан ўтган турда очко олиб қайтган "бўрилар" ўз уйида "Майнц"ни меҳмон қилади.


Италия А Сериясининг 7-туридан ўрин олган дастлабки иккита учрашув ўтказилади.
"Удинезе" "Сампдория"ни қабул қилса, "Женоа" "Болонья"ни синовдан ўтказади.

Ла Лигадаги куннинг муҳим учрашуви "Леганес" ва "Атлетико" ўртасида кечади. Диего Симеоне жамоаси ЕЧЛдаги мағлубият аламини сафарда "Леганес"дан олишга уриниб кўради.


АПЛ, 7-тур.
"Хаддерсфилд" - "Тоттенхэм" (16:30)
"Борнмут" - "Лестер" (19:00)
"Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" (19:00)
"Сток Сити" - "Саутгемптон" (19:00)
"Вест Бромвич" - "Уотфорд" (19:00)
"Вест Хэм" - "Суонси" (19:00)
"Челси" - "Манчестер Сити" (21:30)

Франция чемпионати, 8-тур.
ПСЖ - "Бордо" (20:00)
"Амиенс" - "Лилль" (23:00)
"Дижон" - "Страсбург" (23:00)
"Генгам" - "Тулуза" (23:00)
"Нант" - "Метц" (23:00)
"Ренн" - "Кан" (23:00)

Бундеслига, 7-тур.
"Аугсбург" - "Боруссия" Дортмунд (18:30)
"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Ганновер" (18:30)
"Айнтрахт" - "Штутгарт" (18:30)
"Вольфсбург" - "Майнц" (18:30)
"Гамбург" - "Вердер" (21:30)

А Серия, 7-тур.
"Удинезе" - "Сампдория" (21:00)
"Женоа" - "Болонья" (23:45)

Ла Лига, 7-тур.
"Депортиво" - "Гетафе" (16:00)
"Севилья" - "Малага" (19:15)
"Леванте" - "Алавес" (21:30)
"Леганес" - "Атлетико" (23:45)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика