Latest news

Куадрадо – охирги 11 йил ичида А Серияда бурчак зарбасидан гол урган саккизинчи футболчи News

Куадрадо – охирги 11 йил ичида А Серияда бурчак зарбасидан гол урган саккизинчи футболчи

Италия чемпионати 16-турида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

9-дақиқада Хуан Куадрадо бурчак зарбасидан сўнг, тўпни тўғри рақиб дарвозасига йўллаб, чиройли гол урди. 


Кеча эса “Интер” аъзоси Хакан Чалханогли шу тарзда “Рома” (3:0) дарвозабонини доғда қолдирганди.

Бунгача охирги 11 йил ичида шу каби голларни олти футболчи уришга эришган: 2018 йил Пулгар, 2017 йил Кальехон ва Де Пауль, 2015 йил Папу Гомес, 2012 йил Ригони ҳамда 2010 йил Ди Натале.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика