Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад" News

Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Челси" хавбеки Мейсон Маунтнинг ЧЛ ярим финалидан сўнг айтган гапларига жавоб қайтарди.

"Ҳали ҳам яхши ухлаяпман. Аммо, кеча яхши ҳаракат қилдинг. Табриклайман. Чемпионлар Лигасидаги илк финалингда омад", - деб ёзди Кроос twitter'да.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос Чемпионлар Лигасининг 4 карра ғолиби (умумий миқдорда 5 бор финалда ўйнаган) ҳисобланади. Футболчи шунингдек ЖЧ ғолиби ҳам ҳисобланади.

→ Маунт ЧЛ финалига чиққанидан сўнг Крооснинг устидан кулди: "Энди "Реал" жамоа бўлиб биз сабаб уйқусини йўқотишига тўғри келади"


Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика