Криховяк: "Францияга муаммо келтириш ўзимизга боғлиқ" News

Криховяк: "Францияга муаммо келтириш ўзимизга боғлиқ"

Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк ЖЧ 1/8 финалида Францияга қарши ўйиндан кутаётган умиди билан ўртоқлашди.

"Биз қўрқмаймиз. Шубҳасиз, улар фаворит ва ҳамма уларнинг бизни осонликча мағлуб этишини кўришни хоҳлайди. Аргентина билан ўйиндан кейин ҳам худди шундай фикрда бўлардим. Аммо уларга муаммо туғдириш ва уларни ҳайратда қолдириш ўз қўлимизда. 

Биз ҳимояланишни биламиз, аммо буни бутун ўйин давомида қилиш қийин. Ҳужумда ҳам хавфли ҳужум ҳосил қила олиш керак. Францияликлар қайси чизиқларда бихдан устун? Барчасида! Улар ҳамма жойда кучли", – деди хавбек.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика