Latest news

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади" News

Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Кристиан Гросс ўз фикрларини билдирди.
"Биз ўйинни нотўғри бошладик. Рақибга босим уюштира олмадик. "Бунёдкор" учрашувни ҳужумкор тарзда бошлади шу боис ўйинни қўлга ололмадик. Бизда имкониятлар жуда кам бўлди. Биз агрессив ўйин кўрсата олмадик", - дейди Гросс. 

- "Бунёдкор" сўнгги ўринда бўлгани учун рақибга нисбатан менсимай тушилдими?

- Бундай бўлмади. Баъзи футболчиларимиз хатоликка йўл қўйгани учун ўйинимиз ўхшамади. Ўйинчиларимиз ўз даражасидан паст даражада ўйнашди.

- "Ал Аҳли" раҳбарияти "Бунёдкор"дан 3 нафар футболчи сотиб олиш имкониятини берса қайси футболчиларни сотиб олган бўлардингиз?
- Барча ўйинчилар маҳоратли. Аммо уч нафар футболчини танлай олмайман.

- "Бунёдкор"ни ўрганиб чиққансиз. Бугун рақиб нима учун бундай яхши ўйнади деб ўйлайсиз?
- "Бунёдкор" босимсиз ўйнади. Йўқотадиган нарсаси бўлмагани учун шундай эркин ўйнади деб ўйлайман.

- Ўз жарима майдонини бўш қолдириб мураббий хатога йўл қўймадими?
- Бугун кутилмаган голлар ўтказдик. Барчаси шундан келиб чиқди.

- Сиз бошчилигингизда "Ал Аҳли" ўтган йилларда "Насаф" меҳмони бўлиб дуранг ва мағлубият қайд этган. Бугун ҳам мағлуб бўлдингиз? Ўзбекистон сиз учун омадсиз давлатми? 

- Йўқ. Ҳар бир мураббийнинг мақсади бўлади. Бу нарсани омадсизлик деб бўлмайди. Шунчаки футбол шундай баъзида ютасан баъзида ютқазасан.

- "Зоб Оҳан" билан баҳсда қандай натижа кутаяпсиз?

- Иккала жамоада ҳам имконият бор. Шу боис баҳс қандай бўлишини ўйин куни биламиз. 


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика