Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Криштиану Роналду ўз орзусидаги гол ҳақида айтиб ўтди News

Криштиану Роналду ўз орзусидаги гол ҳақида айтиб ўтди

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду жамоасининг ЕЧЛдаги имкониятлари ва ўз орзусидаги голни қандай уришни исташи ҳақида зў фикрларини билдирди.


Чемпионлар лигаси ҳақида

- Чемпионати биз учун жуда қийин кечмоқда. Испания кубогидан эса муддатидан аввал чиқиб кетдик. Биз Европа чемпионлар лигасида ҳам иштирок этяпмиз. Бу турнирдаги ғалаба орқали кўнгилсизликларни олдини олмоқчимиз. "Реал" бежизга ушбу мусобақада энг кўп зафар қучмаган. Нуфузли мусобоқада ҳали ҳеч нима бой берилмаган. Шу боис биз ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун кўп ишлаймиз ва ушбу мавсумда нимадирга эришишни истаймиз. Римда "Рома"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилдик ва уйга яхши натижа билан қайтдик. Лекин бу футбол. Шу учун жавоб баҳсида ҳам диққатни бир жойга жамлай олишимиз керак. Ортиқча хотиржамликка берилмаслик лозим. Мадриддаги ўйинда ҳам жуда яхши ўйнаб, ғалаба қозонишимиз зарур.

Ўйини ҳақида

- Менинг ўйиним даражаси бу кўп йиллик меҳнатларим самараси деб биламан. Ҳеч қачон тўхтаб қолмаслик керак. Машғулотларда кўпроқ тер тўкиш зарур. Истеъдод бўлгани билан меҳнат қилиш, шуғулланиш керак. Истеъдоднинг ўзи билан кўплаб ютуқларни қўлга киритиб бўлмайди. Гап фақат бугун ҳақида эмас. Мен сўнгги 10 йиллардан буён бир хил маромда шуғулланиб, меҳнат қилиб келаман. Ўйлашимча, шу боис мен доимо юқори савияда ўйнаб келяпман. Менинг режам янада кўпроқ ишлаб, "Реал" билан кейинги йиллар ҳам совринларни ютиш, шахсий ютуқларни қўлга киритиб, ўз мухлисларимни қувонтириш. Бу нарса мени янада илҳомлантиради.

Орзусидаги гол ҳақида

- Мен фаолиятим давомида жуда кўплаб чиройли голларни ўрганман. Орзуимдаги голга келадиган бўлсак, рақибнинг барча 11 футболчисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этиш. Бу каби голни асосан виртуаль футболда киритиш мумкин. Ҳаётда эса бу деярли амалга ошириб бўлмайдиган иш. Яна ким билади дейсиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика