Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди News

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди

Бир ой давомида мамлакатимизнинг биринчи рақамли назоратчи ҳаками, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Халқаро футбол федерациялари Ассоциацияси томонидан БААда ташкил этилган семинарда иштирок этиб қайтди.
Биз сафар таасуротлари хусусида Фарҳод акадан қисқача интервью олдик.

- Фарҳод ака, БААдаги семинар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Кимлар иштирок этди? Қандай маърузалар бўлди?
- БААдаги семинарда 97 нафар ОФК бош ҳакамлари ҳамда рефери ёрдамчилари иштирок этди. Бу ОФКнинг биринчи лойиҳаси эди. Чунки, шу пайтгача ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар алоҳида-алоҳида семинарларда қатнашишарди. Ушбу семинарда оффсайд, яъни ўйиндан ташқари ҳолатни, тўпни қўл билан ўйналган вазиятлар, ўйин қоидасини бузиш даражаси, жарима майдончаси ичидаги қоида бузишлар каби сўнгги пайтларда эътироз ва мунозараларга сабабчи бўлаётган кўплаб мавзулар муҳокама қилинди. Сариқ ва қизил карточкалар кўрсатиш бўйича олдиндан тайёрланган махсус видео материаллар намойиш этилди. Табиийки, назарий дарслардан ташқари фитнесс тест ва жисмоний машғулотлар ҳам ўтказилди. Семинар давомида ҳакамларга бештадан тест саволлари берилди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур тест саволлари бўйича бизнинг ҳакамлар биринчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, ҳакамларимизнинг фитнес-тест ва бошқа машғулотларда ҳам юқори даражада иштирок этганини айтиш жоиз. Видео-тест ҳамда қонун-қоидаларни ўз ичига олган тестлар бўйича ҳам ўзбекистонлик ҳакам  Валентин Коваленко энг яхши натижани қайд этди ва энг юқори балл тўплади.

Камолиддин Алимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика