Latest news

22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  11 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0

Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ" News

Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите Лаосга қарши баҳсдан сўнг (0:7) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлди. Лаос чуқур ҳимояланди ва бизга анча ноқулайлик туғдирди. Ҳимояни ёриб ўтиш эса ҳеч қачон осон бўлмаган. Шунга қарамай вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Энди тўлиқ эътиборни кейинги учрашувга қаратишимиз керак" - дея фикр билдирди Котрина Кулбите Лаосга қарши ўйин ҳақида.

- Ўтган учрашув билан солиштирганда бир нечта ротацияларга қўл урилди. Таркибдаги ўзгаришларга нима сабаб бўлди?

- Ҳар бир учрашувда ротация қилиб борамиз. Бу одатий ҳолат. Ўйиндан олдин ҳеч нарсани тўлиқ режа қилиб бўлмайди. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди ва шунга ҳаракат қилдик.

- Непалга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз учун нималар қилишимиз керак деб ўйлайсиз? Рақиб жамоанинг кучли жиҳатларига тўхталиб ўтсангиз...

- Непал билан очколар ва тўплар нисбати ҳам бир хил. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳламоқда. Биз Непалнинг биринчи турдаги ўйинини таҳлил қилиб чиқдик, унга қадар ўтказилган ўйинларни ҳам. Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ. Мен рақибдан ўрта чизиқдаги блок ва қарши ҳужумларга асосланган ўйинни кутмоқдаман. Сабаби уларнинг таркибида тезкор ҳужумчи бор. У қиз Францияда ўйнайди. Қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ўзимиз яхши ўйин намойиш этишимиз керак.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика