Latest news

10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  0 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  14 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  22 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  34 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  49 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6

Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги" News

Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите Шри-Ланкага қарши кечган баҳсдан сўнг (10:0) ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Дастлабки ғалаба билан табриклайман. 10-0 ҳисобида ғалаба қозондик. Дастлабки учрашувдан бундай йирик ҳисобдаги ғалаба кутган эдингизми?

- Барча мақтовлар жамоага бўлиши керак. Биз бу ўйинга тайёр эдик. Кеча ҳам бу ҳақда гапириб ўтган эдим. Биз рақибларни ўрганиб чиқдик ва улардан нималар кутишни биламиз. Йирик ҳисобдаги ғалабага қарамай, ҳали ҳам яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Эртадан яна тайёргарлик кўришда давом этамиз. Мақсадимиз - Осиё Кубоги.

- Гуруҳдаги жамоаларнинг даражаси юқори эмас. Бугунги ҳисоб ҳам бунга исбот бўла олади. Нима деб ўйлайсиз, бундай учрашувларда терма жамоамиз ўйин сифатига кўпроқ эътибор қаратиши керакми ёки урилган голлар сонига?

- Иккаласи ҳам. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Танаффусда қизлар билан гаплашдим ва биз ҳисоб 5:0 бўлишига қарамай, ўйинимизни янада яхшилашимиз кераклигига келишиб олдик. Сифат ва натижа ҳам муҳим. Бугунги ғалаба - келажак учун қўйилган бир қадам.

- Бош ҳакамнинг қарорларига қандай баҳо берасиз?

- Айрим вазиятларда ҳакамнинг қарорига қўшилмадим. Лекин умумий олганда барчаси яхши ўтди.

- Ҳозир Ўзбекистонда энг иссиқ об-ҳаво. Бундай шароитларда футбол ўйнаш қанчалик қийин бўлмоқда?

- Мен учун жуда қийин(кулади). Умумий олсак, бугун унчалик иссиқ бўлмади. Биз қуёш ботгандан сўнг ўйнаяпмиз. Бу ҳам қўшимча қулайлик туғдиради. Албатта, бу +20 эмас, +35, лекин барибир биз футбол ўйнамоқдамиз.


Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика