Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  25 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича"

23 сентябрда бўладиган Жанубий Корея ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес расмий матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот қилди.

"Жанубий Кореяга қарши ўйнаш ёқимли. Жамоамизда вазият яхши, деярли барча соғ. Ушбу ўйинни ўртоқлик ўйини деб бўшаш хато бўлади, чунки жаҳон чемпионати бошланишига оз қолди. Терма жамоада ёш футболчилар кўп. Эртанги ўйинда яхши натижа қайд этиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Жанубий Кореянинг кучи? Улар жуда яхши жамоа. Биз Қатардаги мундиалда Японияга қарши ўйнаймиз, шундай экан Корея билан баҳс жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга. Кореяликлар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича. Уларга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ушбу тўқнашув жамоамиз кучини кўрсатиб беради.

Сон Хён Минни тўхтата олсак учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин. Чунки жуда кучли футболчи ва айни дамда яхши формада. Уни ўйиндан узиб қўйишга ҳаракат қиламиз, лекин Жанубий Корея бир футболчига боғланиб қолган жамоа эмас" - дейди Коста-Рика устози Луис Фернандо Суарес.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика