Latest news

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  2 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   5 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин"

Жанубий Корея ҳамад Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс эди, чунки Қатардаги ЖЧга оз вақт қолди. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Дастлабки дақиқаларда қийналдик, бироқ иккита гол уриб, қониқарли натижа қайд этдик. Бу учрашув орқали жамоамнинг камчиликларини кўриб олдим. Янгиларни синовдан ўтказдим ва улар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Ҳар бир вазиятда ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз - дастлабки 20 дақиқада ҳимояда ишончли ўйнаб, қолган вақт давомида тартибли ўйин кўрсатиш эди. Жоэл Кэмпбеллни қўрқмасдан фойдали ҳужумчи дея оламан, унинг ҳаракатлари мени хурсанд қилди. Иккита гол ура олганимиздан мамнунман.

Ёшларимизнинг ўйинига ижобий баҳо бераман. ЖЧга 26 футболчини олиб кетиш керак, шу сабабли асосий таркибга туша олмаганлар ҳам яхши формада бўлиши керак. Шундай ўйинларда ёшларни ишга солсак ЖЧда осонроқ бўлади.

Қатардаги ЖЧ учун якуний таркиб? Бу ҳақида гапиришга эрта. Футболчилар билан яқиндан танишиб олганман, аммо улар мундиал олдидан яхши формада бўлишадими? Хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам таркибга кирмай қолиши мумкин" - дейди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббий Луис Фернандо Суарес.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика