Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда... News

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда...

Сизга яхши маълумки, “Косонсой” жамоаси айни кунларда мамлакат биринчилигига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Тўғри айрим сабаларга кўра жамоамиз Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этмаган бўлсада апрель ойининг дастлабки ҳафтасида бошланажак 1-лига турнирига тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда. Ҳозирда жамоамиз маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор тажрибали футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Хусусан, Сардор Теляков, Даврон Исоқов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Расулов, Мурод Холмонов  каби ўнлаб тажрибали футболчилар ҳам жамоамиз сафида кўрикдан ўтишмоқда. Футболчиларимизни айни кунларда Абдулвосит Азизов, Меҳмон Солихўжаев,  Шуҳарт Бозоров ва Олимхон Турсунхўжаевдан иборат мураббийлар штаби шуғуллантириб туришмоқда.

Клубимизга тегишли бўлган “Марказий” ўйингоҳ жорий таъмирдан чиқарилди ва янги мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Айтганча, ўтган йилги таркибдан Азиз Маткаримов, Сардор Сотиболдиев, Абдураззоқ Жўраевлар “Цементчи”да, Ислом Имоилов “Обод”да, Азизбек Мамазоитов ва Мирғофур Абдулбоқиевлар “Навбаҳор”да ўз фаолиятларини давом эттиришадиган бўлишди. Ўз навбатида биз уларга омад тилаб қоламиз...

Шу ўринда айтиш жоизки жамоамиз айни кунга келиб ПФЛ аъзолик бадалидан мавжуд бўлган қарздорликга барҳам берган ва бу борадаги турли миш-мишларга ўрин қолмади.

Шундай экан, мухлисларимиз жорий мавсумда ҳам севимли жамоамиздан чиройли ва  мазмунли футбол кутиб қолишади. Эслатиб ўтамиз, “Косонсой” дастлабки 2 учрашувни сафарда, аниқроғи Бухорада (“Нурафшон” ва “Ғиждувон”) ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика