Latest news

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  3 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  1 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор вафот этди News

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор вафот этди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор бугун бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди

Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда  “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.  

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасига  ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг  стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун  ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 194 нафарга етди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайди ва реабилитация марказига кузатилди. 

Соғайганлардан бири чироқчилик 83 ёшли онахон. Яна тўрт нафар Тошкент шаҳридан — 50, 31 ва 30 ёшли эркак ҳамда 57 ёшли аёл ҳам касалликдан фориғ бўлди. Хориждан келган фарғоналик 35 ёшли бемор ҳам соғайганлар сафида.

Шунингдек, Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонасидан яна 3 нафар бемор (эркак) соғайган.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 38 нафар киши бутунлай соғайди.

Жами тузалган сони  — 194 нафар.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика