Коронавирус ҳақидаги ҳазил учун Аллига жазо тайинланди, у МЮ билан ўйнамайди
11 jun 2020 20:40
News
Коронавирус ҳақидаги ҳазил учун Аллига жазо тайинланди, у МЮ билан ўйнамайди
“Тоттенхэм” аъзоси Деле Алли жорий йил февралида коронавирус ҳақида чиқарган ҳазиломуз видеоролиги учун Англия футбол уюшмаси томонидан битта ўйинга дисквалификация қилинди.
24 ёшли футболчи АПЛ 30-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтадиган 19 июнь кунги беллашувда қатнаша олмайди. Шунингдек, ФА Аллига 50 минг фунт миқдорида жарима ёзди ва аҳлоқини тузатиш учун махсус ўқув курсини ўташни буюрган.
Деле жорий мавсум клуб сафида 35 ўйинда ўтказиб, 9+6 натижага эришди.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments