Latest news

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  23 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Кўпчилик терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда (Сўровнома натижалари) News

Кўпчилик терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда (Сўровнома натижалари)

Бугун катта футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида БАА термасига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган охирги тур беллашувига қизиқиш катта. Шу муносабат билан сайтимизга “Терма жамоамиз БААни мағлуб эта оладими?” мазмунида сўровнома жойлаштиргандик.

Бугун натижаларни эълон қиламиз. Сўровнома сайтга қўйилганидан бери 428та овоз келиб тушди. Энг кўп 260 киши “Ҳа” деган жавобни танлаган бўлса, 136 киши “Йўқ” вариантини танлаган. 32 иштирокчи эса “Билмадим” деган жавобда тўхталган.

Терма жамоамизнинг бу йил ҳисобидан фақат битта расмий ўйини бор ва шу ҳам бугун ўтказилади. Кейин эса йил охиригача фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш имконига эгамиз, албатта РАҚИБ топилса.

Энди сўровнома натижаларига келадиган бўлсак, иштирокчиларидан энг кўп нафари “Ҳа” деган жавобни танлашган. Демак, улар МТЖнинг БАА устидан ғалаба қозонишига ишонишмоқда. Баъзилар эса унчалик ишонмай қарашяпти, шу боис “Йўқ” дейишган. 32 киши эса “Билмадим” деган жавобда тўхталган. Бундан кўриниб турибдики, жуда камчилик термамиз ютишига ё ютқазишига иккиланиб турибди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, якуний ҳисобни ўйин охирида билиб оламиз. Ишқилиб йигитлар йилнинг ягона расмий баҳсида ғалаба қозонишса бўлгани, у ёғи бир гап бўлар.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика