Latest news

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  6 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  132 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

"Кўпчилик мени ақлдан озганга чиқариб қўйганди. "Милан" либосида футболчилар ҳеч қайси рақибдан қўрқмасликлари керак" — Жампаоло иштирокидаги матбуот анжумани News

"Кўпчилик мени ақлдан озганга чиқариб қўйганди. "Милан" либосида футболчилар ҳеч қайси рақибдан қўрқмасликлари керак" — Жампаоло иштирокидаги матбуот анжумани

"Милан" клуби куни кеча жамоанинг янги бош мураббийи Марко Жампаолони таништирув маросимини ўтказди ва матбуот анжуманида "россонерилар" устози ўзининг илк фикрларини билдирди.

Қуйида матбуот анжуманидаги энг муҳим гапларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


"Беш йил аввал мен мураббийликда ҳаммасини бошқаттан бошлагандим. Яъни С Сериядан. Кўпчилик мени ақлдан озганга чиқариб қўйганди. Лекин кўриб турибсиз, мана орадан 5 йил ўтди ва мен "Милан" бошқарувидаман", - дея кириш сўзларини гапирди Марко Жампаоло.


"Мени шиорим шундай: "Бошни кўтарган ҳолда футбол ўйнаймиз". Мен учун асосий таркиб, захира футболчиси ёки кучли ва кучсиз деган тушунчалар йўқ. Менга мақсади юқори бўлган футболчилар керак. Айнан шундай тоифадаги футболчиларга ишонч билдиришим мумкин. "Милан" томошабинларга ёқадиган футбол кўрсатиши керак бўлади. Аниқ бир мақсад йўқ. Лекин энг юқори ва максимал мақсад сари интиламиз. Шошилмасдан, аста-секинлик билан юқорига интилиш лозим".


"Вақт - менинг яқин шеригим ва асосий душманим. Бизнинг таркиб жуда ёш. Балки чемпионатдаги энг ёшидир. Муҳими, жамоа аниқ мақсад сари интиладиган, "Милан"га ярашадиган ғолиблик менталитетини қайтаришимиз керак бўлади. Мальдини ва Бобан катта тажрибага эга ва мен ишонаманки, улар "Милан" клуб тизимидаги фаолиятлари орқали жамоага катта ёрдам беришади. Футболчилар "Милан" либосида ўйнашаётганидан фахрланишлари керак. Ва яна бу либосда ҳеч кимдан қўрқмаслик шарт".



"Ҳали жараён бошланмасиданоқ мавсумдаги аниқ бир мақсад ҳақида гапиришдан наф йўқ. Барчаси мавсум давомидаги жараёнда намоён бўлади. Етакчи ким бўлади? Менга бир ёки иккита етакчи эмас, балки 22-23 нафар бундай сифатга эга футболчилар керак бўлади. Футболда муҳими - жамоа. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа исталган футболчидан муҳимроқ. Менга "Милан" жамоаси учун жон куйдирадиган футболчилар керак бўлади".


"Сусо кучли футболчи. Менга бундай сифатдаги футболчилар ёқади. Уларсиз ютишнинг имкони йўқ. Мен майдонда жамоа жойлашадиган схемадан келиб чиқиб иш қилмайман. Сусо қаерда кўпроқ фойда келтиришини топамиз ва уни ўша позицияда ўйнатамиз".


"Мен доим камроқ ваъда бер ва кўпроқ амалда исботла", деган қоидага риоя этаман. Нима қилишни ваъда бермасдан, ишни режалаштириш муҳимроқ. Шуни ваъда бераманки, биз бу ерда қаттиқ ишлаймиз. Эрталаб соат 8:00да машғулотга келиб ва доимгидек кечқурун уйга кетаман. Мен бунга ваъда бераман".


"Мен қураётган футболда асосий ролда футболчи бўлади. Совуққон ва ўзига ишонган футболчилар катта саҳнага чиқади. Бунинг учун эса улар тинмай меҳнат қилиши талаб этилади. Футболчилар лойиҳага, мураббий ғояларига ишонишлари жуда муҳим".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика