Конте: "Яхши таклиф тушса, Шкриньярни сотиб юборишимиз мумкин" News

Конте: "Яхши таклиф тушса, Шкриньярни сотиб юборишимиз мумкин"

"Интер" бош мураббийи Антонио Контенинг айтишига кўра, ҳимоячи Милан Шкриньяр сотиб юборилиши мумкин.

Олдинроқ футболчи учун "Тоттенхэм" жиддий даъвогарлик қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.

"Шкриньяр "Тоттенхэм"да? Йўқ, у бизнинг лойиҳамиз бир бўлаги. Бироқ яқин кунлар ичида унга таклиф тушиши сўроқ остида. Агарда яхши таклиф бўлса, раҳбарият уни қўйиб юбориши мумкин", - деди Конте журналист Фабрицио Романога.

25 ёшли Милан 2017 йилдан буён "Интер" таркибида ҳаракат қилмоқда. Словакиялик 128 ўйинда 4 гол ва 4 ассист қайд этган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика