Конте "Тоттенхэм" машғулотига келмади News

Конте "Тоттенхэм" машғулотига келмади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте клубнинг бугунги машғулотига келмаган.

53 ёшли мутахассис ҳали ҳам Италиядаги уйида қолмоқда. У машғулот жараёнини бошқаришга ёрдамчиси Кристиан Стеллинини қолдирган. Конте унинг "Тоттенхэм"даги келажаги ойдинлашишини кутмоқда ва шундан кейингина Лондонга қайтиш ниятида. Бироқ Контенинг бундай ҳаракати раҳбариятга ижобий таъсир қилмаслиги турган гап.

Шу билан бирга "Тоттенхэм" ва Конте шартномани бекор қилиш борасида музокараларни ҳам бошлаб юборишган. Томонлар 5 млн евро компенсация пули билан масалани ҳал қилиш ниятида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика