Latest news

22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  7 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  10 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  16 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  11 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  8 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  23

Конфедерациялар кубоги-2017. Стартга 15 кун қолди News

Конфедерациялар кубоги-2017. Стартга 15 кун қолди

17 июнь куни Россияда Конфедерациялар кубоги мусобақаси старт олади. Сайтимиз орқали мусобақага доир турли маълумотлар беришни давом эттирамиз.

​2005 йилги Конфедерациялар кубоги мусобақасида Германия 15та гол уриб мезбонлар орасида рекордчига айланганди. Мутлоқ рекорд эса Бразилияга тегишли. 1999 йил Мексикадаги мусобақада Пеле ҳамюртлари 18та гол уришганди.

Германия ўша мусобақада учинчи ўринни эгаллаганди. Юрген Клинсманн шогирдларининг ўйинлари кўпчиликка маъқул келганди. Дунё ҳужумкор футбол кўрсатаётган жамоани кўришганди. Орадан тахминан 10 йил вақт ўтиб шу жамоа Йоахим Лев қўл остида Жаҳон чемпиони бўлганди.

1999 йил Бразилиядан ташқари Испания 2013 йилги Конфедерациялар кубогида 15та гол урганди. Аммо бунчалик кўп гол урилишига жамоаларнинг йирик ғалабалари сабаб бўлганди. Бразилия 1999 йил Саудия Арабистони устидан 8:2 ҳисобида мағлуб этганди, испанлар эса 2013 йилда Таитини тор-мор этганди - 10:0.

Германия эса ўз майдонидаги мусобақада ҳар бир ўйинда ўртача 2-4тадан гол урганди: 4 – Австралия, 3 – Тунис, 2 – Аргентина, ярим финалда Бразилияга қарши 2та ва учинчи ўрин учун баҳсда Мексикага 4та гол.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика