Latest news

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас News

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас

Африка Кубоги 1/8 финалида мусобақа мезбони Камерун қийинчилик билан Комор оролларини 2:1 ҳисобида таслим этди.

Меҳмонларнинг уч нафар кипери сафда бўлмагани туфайли дарвозага чап қанот ҳимоячиси Шокир Ал Хадур (бўйи – 172 см) туришга мажбур бўлди. Салим Бен-Буана жароҳат олган бўлса, Мойад Уссейнида коронавирус аниқланган ва Али Аҳмади COVID қоидаларини бузганди.

Ал Хадур дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтаришга эришди. У 52 бор тўпга тегинди ва ўз жарима майдонидан 42 узатмани амалга оширди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди.

Қўшимчасига, Комор ороллари 7-дақиқаданоқ бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди. Жамоа сардори Нажим Абду қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика